Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:25

FBI Сан-Бернардинодаги ҳужумни теракт сифатида тергов қилмоқда


АҚШ Федерал тергов бюроси (FBI) Калифорниянинг Сан Бернардино шаҳридаги 14 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни террорчилик амали сифатида тафтиш қилаётганини билдирди.Чоршанба куни 28 ёшли Саид Ризвон Фарук ва унинг рафиқаси 27 ёшли Ташфин Малик Сан Бернардинодаги ижтимоий хизмат марказига ҳужум қилганди. Эр-хотин ўша куни полиция билан отишма пайти ҳалок бўлишганди.

FBI терговчилари ҳужумчилардан бирининг “Исломий давлат”га байъат бергани аёнлашганини айтишмоқда.

Ташфин Маликнинг Facebook саҳифасида бошқа исм билан экстремист гуруҳга байъат бергани аниқланган.

FBI вакили Дэвид Баудич ҳужум обдон тайёрлангани белгилари борлигини айтди.
FBI вакили Дэвид Баудич ҳужум обдон тайёрлангани белгилари борлигини айтди.

2 декабрь куни Сан Бернардинода эр-хотин амалга оширган ҳужум оқибатида 14 одам ҳаётдан кўз юмган, 21 одам яраланганди.

Ҳужумчилар полиция билан отишмада ҳалок бўлишди.

Уларни уйи текширилганида у ердан қурол омбори, портлатгичлар ва бомба ясашда ишлатиладиган ускуналар ва ўқ-дорилар топилган.

FBI раҳбари Жеймс Коми ҳозирча ҳужумнинг бирон экстремист гуруҳ билан боғлиқлигини исботловчи далиллар йўқлигини айтди.

Аммо, ҳужумчилардан бири радикал ғояларга ва террор гуруҳи таъсирига берилгани сабаб ҳужум террорчилик амали сифатида тергов қилинмоқда, - деди Коми.

Жума куни ҳужумчилар кирага олиб яшаган уйнинг эгаси ховли эшикларини журналистларга очди.

FBI терговчилари бу пайтга келиб уйда тафтиш ўтказиб бўлган ва ашёвий далилларни олиб чиқиб кетган эди.

Журналистлар уй деворларида Қуръон оятлари битилган ёзувларни кўришган.

Терговчиларнинг айтишича, ҳужум арафасида эр-хотин компьютери хотирасидаги барча маълумотларни ўчиришган.

FBI вакили Дэвид Баудич ҳужум обдон тайёрлангани белгилари борлигини айтди.

Лекин, “Исломий давлат” экстремист гуруҳининг ҳужумларга бевосита алоқадорлигини тасдиқлови далиллар ҳозирча йўқ.

Улар “Исломий давлат” ғоялари таъсирида бу ишга қўл урган бўлиши мумкин, деган тахминлар илгари сурилмоқда.

Саид Фарук Чикагода Жанубий Осиёдан келган мухожирлар оиласида туғилган.
Саид Фарук Чикагода Жанубий Осиёдан келган мухожирлар оиласида туғилган.

Ташфин Малик Покистонда туғилган, лекин ҳаётининг катта қисми Саудия Арабистонида кечган.

Унинг эри Саид Фарук Чикагода Жанубий Осиёдан келган мухожирлар оиласида туғилган.

Los Angeles Times нашрининг ёзишича, Фарук бир неча йил аввал Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига, Ҳаж зиёратига борганида Ташфин Маликни хотин қилиб АҚШга олиб келган.

Полицияга кўра, ҳужумга қадар эр-хотиннинг АҚШда қонунга хилоф ҳаракатлари қайд этилмаган.

Маҳаллий полиция бошлиғи Жаррод Бергуан: "Эр-хотин бу ҳужумни қандайдир мақсадда амалга оширгани аниқ. Лекин, нима мақсадда улар буни қилганини билмаймиз", - деди.

XS
SM
MD
LG