Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:12

Ислом Каримов Туркманистонга сафар қилмоқда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркманистон пойтахти Ашхободга сафар қилмоқда.

Ташриф давомида Каримов туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммадов билан икки тарафлама алоқаларни ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини мухокама этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти, шунингдек Ашхободда "Нейтралитет сиёсати: Тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги халқаро ҳамкорлик", деб номланган анжуманда қатнашади.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ўзбек-туркман чегарасида виза муаммолари сақланиб қолмоқда.

Чегараолди худудларида яшовчи аҳолининг икки мамлакат чегарасидан ўтишлари қийинлашган.

Аммо, икки президент Ашхободдаги учрашувлари чоғида бу масалаларни муҳокама этиши ё этмаслиги борасида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG