Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Саудия Арабистонидаги сайловларда илк бор аёллар овоз бермоқда


Саудия Арабистонида бугун ўтказилаётган маҳаллий сайловларда мамлакат тарихида илк бор аёллар ҳам иштирок этмоқда.

Аёлларга, шунингдек, сайловда номзодини илгари суришларига ҳам рухсат берилди.

Бугунги сайловларда мамлакат бўйлаб 130 минг аёлнинг овоз бериши кутиляпти.

Сайловда қатнашаётган эркаклар сони эса 1 миллион 350 мингдан ошади.

Айни пайтда Саудия Арабистони ҳануз хотин-қизларнинг машина ҳайдашларига изн бермай келаётган дунёдаги ягона давлат бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG