Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:36

Москвада "Яблоко" лидери ҳибсга олинди


Москванинг Пушкин майдонида "Яблоко" лидери Сергей Митрохин, партия раҳбариятининг яна бир аъзоси Антон Антонов-Овсеенко ва бошқа фаоллар ҳибсга олинган.

Россия мухолифати Конституция куни муносабати билан 12 декабрь куни Москва марказида норозилик пикетига йиғилаётганди.

Аммо, ҳукумат “Ўзгаришлар марши” деб номиланган акциянинг ўтказилишига рухсат бермаган.

Норозилик акцияси ташкилотчилари эса шаҳар ҳокимиятидан олинган жавоб хатида тадбир рад этилгани аниқ ёзилмаганини айтишади.

Намойишчилар Пушкин майдонидан Сахаров майдонигача юриш қилишни режалашганди.

Тадбирда ПАРНАС, "Яблоко", "Фуқаролик ташаббуси" ҳаракати фаоллари қатнашиши кутилаётганди.

XS
SM
MD
LG