Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:50

Гамбия президенти мамлакатини "Исломий давлат", деб эълон қилди


Гамбия президенти Африка ғарбидаги ушбу кичик мамлакатни "Исломий давлат", деб эълон қилди.

"Мамлакат ўзининг Исломий ҳуввияти ва қадриятларига таянган ҳолда мен Гамбияни Исломий давлат, деб эълон қиламан," деди президент Яҳё Жаммеҳ 12 декабрь куни.

Нуфузи 1,8 миллион бўлган Гамбия аҳолисининг 90 фоизга яқинини мусулмонлар ташкил этади.

Мамлакат Британиядан 1965 йилда ўзини мустақил деб эълон қилган.

Аммо президент баёноти Гамбия қонунлари ёки мамлакат конституциясининг дунёвий мақомини ўзгартиришга қаратилмаган.

Жаммеҳ Гамбия насронийлари ҳақларига ҳурмат кўрсатилиши ва кийим масаласида мажбурлаш бўлмаслигини айтди.

"Биз ўз фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳурмат қилган Исломий давлат бўламиз, - деди у. – Мен ҳеч кимни Исломий полициячи этиб тайинлаганим йўқ. Аёлларнинг қандай кийиниши билан ишимиз йўқ."

XS
SM
MD
LG