Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:39

OzodlikOnline: Тошкент нега Туркиядаги ўзбек муҳожирларидан чўчимоқда?


Озодлик манбаларига кўра¸ айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб МХХ, милиция ва маҳалла фаоллари Туркияга ишлашга кетиб, узоқ муддатга қолиб кетганларни уйига қайтариш ҳаракатини бошлаган. Айтилишича¸ Туркияга кетганлар ва уларнинг уйида қолган яқинлари қайдга олиниб, милиция¸ МХХ суҳбатидан ўтказилиб, ҳар бир оиладан тушунтириш хати олинмоқда.

Россия ва Қозоғистонда иқтисодий бўҳрон бошланиб¸ меҳнат бозорида муҳожир ишчига нисбатан талаб сусайгач¸ ë иш топа олмай¸ ë топган ишига оила боқа олмай қолган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари армияси ўз йўналишини Туркия қарата бошлади.

Кейини икки йил ичида ўзбек муҳожирлари учун янги меҳнат бозорига айланган Туркияда ҳозирга қадар қанча ўзбекистонлик меҳнат қилаëтганига оид аниқ маълумот йўқ.

Визасиз уч ойгача қолиш изни мавжуд бу мамлакатда ҳозирда ишлаëтган ўзбекистонлик сонининг юз мингларда саналиши тахмин этилади.

OzodlikOnline: Тошкент нега Туркиядаги ўзбек муҳожирларидан чўчимоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:19 0:00

Туркияда ишлаётган ўзбекистонликлардан Озодликка келган мактубда айтилишича, кейинги ҳафталар ичи Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари ўз фуқароларининг бу мамлакатда узоқ қолиб кетишини мақсада номувофиқ топиб¸ улардан уйга қайтишни талаб қилмоқда:

“Сизга Туркиядан ёзмоқдамиз. Ўзбекистондаги яқинларимизнинг айтишича, шу кунлари уйларимизга маҳалла раислари ва участка нозирлари келишиб, бизнинг Туркиядан қайтишимиз лозимлигини айтишмоқда. Сурхондарё, Самарқанд ва жиззахлик болалардан сўрасам, улар ҳам айни гапни айтишди. Жуда кўп одам Ўзбекистонга кетаётганмиш", дейилади ушбу мактубда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:42 0:00
Бевосита линк

Пойтахт ва вилоятлардаги маҳалла қўмиталари фаолларидан олинган маълумотга кўра, Туркияга кетганларнинг оилалари билан ишлаш мамлакат бўйлаб ўтказилаётган аксилтеррор тадбирлари доирасида амалга оширилмоқда.

“Биз ҳаммасини хатлов қилдик. 6 кишининг Туркияга қачон кетгани, нимага кетгани ва Туркиянинг қаерда яшаётгани, нима иш қилаётгани бўйича ҳамма маълумотларни йиққанмиз. Улар олдиндан ҳам рўйхатимизда эди. Лекин ҳозир бўлаётган антитеррор тадбирлари бўйича уларни қаттиқроқ текшириб, тўла маълумотларни оилаларидан олдик”, деди Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги маҳалла фаолларидан бири.

Айрим маҳаллаларда Туркияда узоқ муддатга қолиб кетганларни уйларига қайтишлари талаб қилинмоқда.

Маҳалла йиғинларидан олинган маълумотга кўра, Туркияга ишлашга кетганларнинг оилалари МХХ ва милиция суҳбатидан ўтказилиб, улардан тушунтириш хати олинмоқда.

“ИШИД сафига қўшилаётган ўзбекларнинг кўпчилиги шу Туркияда яшаб, кейин Сурияга ўтиб кетганлар экан. Шунга бошқалар ҳам алданиб, террорчиларга қўшилиб, кетишмасин деган мақсадда оила аъзолари билан батафсил гаплашилаяпти. Агар оиласи билан тез-тез телефонлашиб туришса, хавотир олишга ҳожат йўқ. Лекин айримлар ярим йил, бир йиллаб уйидагилар билан гаплашмаяпти экан. Шуларнинг қаерда экани, нима иш қилаётгани номаълумда. Шунинг учун оила аъзолари билан суҳбатлашиб, бу борада маълумотлар тўпланаяпти”, деди Самарқанддаги маҳалла йиғинларидан бири фаоли Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Сизнингча¸ Ўзбекистон ҳукуматининг Туркиядаги ўз фуқароларини хатга олишга ундаëтган омиллар нима?

Бу Туркиянинг ишидчилар¸ қолавеса¸ бошқа радикал исломий гуруҳлар сафига одам ëллаш марказига айланганидан туғилган хавфсизлик таҳдидими?

Ëки Ўзбекистон хавфсизлик кучларини Туркия сиëсий тузумининг исломийлашиб бораëтгани чўчитмоқдами?

Ëинки¸ Туркияда мавжуддемократик матбуот¸ жамиятнинг нисбатан очиқлиги қўрқитмоқдами Тошкентни?

Сиз Ўзбекистон ҳукумати хавотирларини асосли деб биласизми?

Туркияда ишлаб¸ ватанда қолган оиласини боқаëтган муҳожирларни мажбуран ортга қайтариш оқибати ўзбек иқтисоди учун сезиларли бўладими?

Россия¸ Қозоғистон меҳнат бозоридан “қувилаëтган” ўзбек муҳожирлари Туркиядан ҳам қайтарилса¸ улар учун иш топиш¸ оила боқишнинг қандай имкони қолади?

Бу саволлар атрофидаги мулоҳазаларингиз билан OzodlikOnline жонли интеркатив мулоқотимизда қатнашинг. Суҳбатга душанба¸ 14 декабрь Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадарSkype манзилларимиз орқали қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG