Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

Анқара Москва билан алоқаларини ёмонлаштириш ниятида эмас


Туркия Ташқи ишлар вазири
Туркия Ташқи ишлар вазири

Анқара Москва билан алоқаларида тангликка интилмайди, дея баёнот берди Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.

13 декабрь куни Россия Мудофа вазирлиги Эгей денгизида Россия ҳарбий кемаси турк балиқчи кемасига қарата огоҳлантирувчи ўқ узганини маълум қилганди.

Чавушўғлининг таъкидлашича, Анқара ҳар доим келишмовчиликларни можаро эмас, балки диалог йўли билан ҳал қилиш тарафдори бўлиб келган.

Турк кемаси капитани Музаффер Гечижининг “Дўған” ахборот агентлигига билдиришича, унинг кемаси на ўқ овози ва на Россия ҳарбий кемасининг яқинлашганини эшитган.

13 декабрь куни Россия Мудофаа вазирлиги Туркиянинг Москвадаги элчихонаси ҳарбий атташшесини вазирликка чақирганини билдирди.

"Турк ҳарбий дипломати Россия ҳарбий контингентига нисбатан расмий Анқара томонидан ўйламай қилинган амалларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида кескин тарзда огоҳлантирилди …", - дея таъкидлади Россия Ташқи ишлар вазирлиги.

Ўтган ой Сурия чегараси яқинида Туркия Россия қирувчи учоғини уриб тушириши ортидан Россия ва Туркия ўртасидаги алоқалар совуқлашди.

Анқара Россия ҳарбий учоғи Туркия ҳаво ҳудудини бузганини айтади, аммо Москва бу айбловни рад этади.

XS
SM
MD
LG