Паспорт топдим. Эгасини топишга ёрдам беринг
Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида Андижон вилоятидан бўлган Эргашев Фарруҳ паспортини топдик.
1996 йилда туғилган бу бола документ тўғирлаш учун паспортини самарқандлик Шерзод деган йигитга берган. Шерзод ҳужжатларни йўқотиб эгасига сан депорт бўлдинг, деб айтворган экан. У документ қилиб бераман деб жуда кўп одамларни алдаган "мошенник" экан.
14 - февралгача экан регистрацияси. Регистрация муддати тугамасдан паспортни эгасини топиб берсак зўр бўларди.
Номерим: 8 951 679 52 79
Россия полицияси муҳожирдан қандай пора олади?
Бугунги кунда Россияда меҳнат мухожирлари кўп ҳолатлардан полицияга пора бериб қутилишмоқда. Полиция пора олмагани ҳақидаги хабарларга ишонасизми? Мана Питер полицияси пора олаётганини видеога тушурдим.
Ёқилмаган газ учун пул тўлашга қандай мажбур қилинади?
Мен сурхондарёликман.
Жарқўрғон туманидаги Сурхон жамоа хўжалигида яшайман. Мана уч йилдирки бизда на ичимлик суви, на табиий газ бор. Қишлоқ аҳолиси ўтин, кўмир ёқиб қишни ўтказади. Ариқ, каналлардан сув олиб келиб ичади. Аммо уч йилдан бери ёнмаётган газ учун бизни қарздор қилиб бизда пул талаб қилишмоқда. Мана бугун газ таъминотидан вакил келиб - тўламасангиз арз қилинг, ёки жимгина тўловни амалга оширинг деб огоҳлантириш хатини ташлаб кетди.
Мактаб олимпиадаларида жавоблар 50 доллардан сотилмоқда
Тошкент шаҳар туманларида Фан олимпиадасининг туманлар бўйича босқичи бўлиб ўтди.
Ҳақиқий билимли ўқувчилар қолиб, жавобларни ГУНО(Тошкент шаҳар халк таълими бош бошкармаси)дан ҳар битта фанни 50$ дан сотиб олиб ифлос йуллар билан ўқувчиларни захарлаб, билимли ўқувчиларни руҳан синдириб, адолатли жамиятимизга нисбатан нафрат пайдо бўлишига сабабчи бўлишмоқда.
Шунака ифлос, ноқонуний ишлар орқасидан харом пул топаётган ГУНО, РайОНО ходимлари, ўқитувчилар ва бу ишларга алоқаси борлар билиб қўйинг ҳар бир қилган ишингиз жазосиз колмайди. Бир кун келади ҚОНУН олдида жавоб берасиз. Сабаби сизлар жуда кўп инсонларнинг: уқитувчилар, ота оналар ва энг аянчлиси ҳаётга энди қадам босаётган Жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги булмиш ўқувчи фарзандларимизнинг қарғишига бир неча йиллардан бери дучор булиб келмокдасиз!
Сизларни Оллоҳ жазоласин!