Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:40

Ямандаги жангларда ўнлаб инсон ҳалок бўлди


Яман шимол-ғарбида ҳукумат қўшинлари ва исёнчилар ўртасидаги жангларда камида 68 нафар одам ҳалок бўлди.

Ҳарбий манбаларнинг айтишича, 19 декабрь куни Саудия чегарасига яқин Ҳарад шаҳарчасида 28 нафар ҳукумат аскарлари ўлдирилди, Хусий шиа исёнчилари эса уларнинг 40 нафар жангчилари нобуд бўлганини айтади.

Хабарларга кўра, яна 40 нафар ҳукумат аскарлари ва 50 нафар Хусий жангчилари яраланган.

Ҳарад шаҳарчаси шу ҳафта бошида ҳукумат қўшинлари томонидан ишғол этилганди.

Швейцарияда БМТ воситачилигида Хусий исёнчилари ва ҳукумат ўртасида оташкесимга эришилган эса-да, унга риоя қилинмаётир.

XS
SM
MD
LG