Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:03

“2016 йилда Россия ТВни камроқ кўринг; орттирганингизни $да сақланг!”


Ўзбек сўмининг қадри 2015 йил давомида қарийб 50 фоизга арзонлади.
Ўзбек сўмининг қадри 2015 йил давомида қарийб 50 фоизга арзонлади.

Озодликнинг 2015 йил якунлари¸ 2016 йилда Ўзбекистон ва ўзбекистонликларни кутаëтган иқтисодий-сиëсий истиқбол ҳақидаги “Қурултой”ини бир гапга қисқартирса¸ тахминан шу мазмунда бўлади. 2015 йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун жиддий воқеаларга бой бўлмаганини қайд этган қурултойчилар¸ айни пайтда¸ бошқарув тизимидаги инқироз аломатлари кучайганини таъкидладилар.

2015 йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун ўтган йиллардан нимаси билан фарқ қилди?

Тугаëтган йилда Тошкент ҳукумати ҳатти-ҳаракатини белгилаган ички ва ташқи омиллар нималар бўлдию¸ оддий халқ не ўй¸ не ташвишда яшади?

Мустақил Ўзбекистон тарихида камëб ҳодиса – мамлакат бошқарувидаги энг қудратли ва энг ëпиқ тизим – Миллий хавфсизлик хизмати юқори даражали расмийлари – генерал Ҳаëт Шарифхўжаев ва полковник Юрий Савинковларнинг катта миқдордаги давлат мулкини талон-тарож қилганлик айби билан қамалиб¸ маҳкамага тортилиши элита ичидаги бўлиниш ва инқироз белгисими?

2012 йилдан бошлаб уч йил давомида йилнинг энг шов-шувли воқеаси сифатида қолган Гулнора Каримова жанжали 2015 йилда ўз ечимини топдими? Президент қизининг 2015 йилда сукутга кетгани нимани англатади?

Президент Каримов 5 декабрь куни қонунни бузиб¸ халққа адолатсизлик қилаëтган ҳуқуқ-тартибот тизимлари ходимларини танқид қилгани бошқарув ичидаги инқироз эътирофими?

Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятнинг муттасил ëмонлашиб¸ сўм қадрининг тушиб¸ ишсизлик ва инфляциянинг ошиб бораëтгани Каримов ҳокимиятини иқтисод¸ молия ва қишлоқ хўжалиги соҳасида кичик бўлса-да ислоҳотлар қилишга мажбурлайдими?

2016 йилда оддий халқ нима умид ва орзуда яшаб¸ қийинчиларни енгиш учун таянч ва кучни қаердан олади?

Озодликнинг 2015 йил якунлари ва 2016 йил истиқболларига бағишланган “Қурултой” суҳбати иштирокчилари шу каби саволлар атрофида гапирдилар.

Якуний “Қурултой”да йил давомида Озодлик дастурларида фаол бўлиб келган таҳлилчилар - Тошкентдан сиëсатшунос Анвар Назиров¸ Франциядан Камолиддин Раббимов¸ Британиядан Икром Ëқубов ва АҚШдан Фарҳод Иноғомбоевлар қатнашди.

“Қурултой” ни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Қурултой: 2015 йил якунлари
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG