Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:17

Корсикада мусулмонлар намозхонаси ғорат қилинди


Франциянинг Корсика оролида икки ўт ўчирувчи ва полиция зобитига қилинган ҳужумдан бир кун ўтиб, мусулмонлар намозхонаси ғорат қилинди.

Ўнлаб одамлар яраланган ўт ўчирувчи ва полициячиларга ёрдам бериш учун 25 декабрь куни Корсика пойтахти Аяччода тўпланган.

Йиғилиш зўравонлик тусини олган ва оломон орасидан баъзилар мусулмонлар намозхонасини ғорат қилишга тушган.

Француз матбуотига кўра, улар Қуръон нусхаларини ёқиб ташлашга ҳам уринганлар.

Расмийларга кўра, Аяччо даҳаларидан бирида ёрдамга чақирилган ўт ўчирувчилар “бир неча нафар капюшонли ёшлар томонидан” ҳужумга учраганлар.

Франция Бош вазири Мануэл Валс Twitter орқали одамларнинг намозхонага бостириб киришини “қабул қилиб бўлмас амал”, дея баҳолади.

13 ноябрда Парижда содир этилган қатор ҳужумлар ортидан Франция бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG