Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:10

"Исломий давлат" лидери Саудия бошчилигидаги иттифоқни масхара қилди


“Исломий давлат” гуруҳи раҳбари Абубакр Бағдодийнинг овози экани ишонилган аудио мурожаатда "халифалик", халқаро кампанияга қарамасдан, равнақ топаётгани иддао қилинди.

26 декабрда чиқарилган 24 дақиқалик аудиода Абубакр Бағдодий экани ишонилган шахс АҚШ етакчилигидаги иттифоқ ва Россиянинг ҳаво зарбалари “Исломий давлат” қатъиятини янада оширганини айтди.

Аудио тасмадаги шахс яқинда барпо этилган Саудия етакчилигида терроризмга қарши исломий ҳарбий итифоқни ҳам танқид қилди.

У шунингдек Қўшма Штатларни “Исломий давлат”га қарши урушга қўшин юбормаётгани учун масхара қилди.

Абубакр Бағдодийга мансублиги ишонилган ушбу аудио мурожаат Сурия ва Ироқда йирик ҳудудларни ишғол қилиб олган радикал жангарилар мағлубиятларга учраётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Охирги марта Абубакр Бағдодий май ойида чиқиш қилганди.

Унинг яралангани ёки ўлгани ҳақидаги хабарлар бир неча бор тарқалган, аммо ҳозирга қадар ўз исботини топмаган.

XS
SM
MD
LG