Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:00

Орегонда қуролли исёнчилар ҳукуматга қарашли марказ биносини эгаллаб олди


Малҳоер ёввойи табиатни муҳофаза қилиш миллий маркази биноси уч кундан бери қуролли исёнчилар томонидан эгаллаб олинган
Малҳоер ёввойи табиатни муҳофаза қилиш миллий маркази биноси уч кундан бери қуролли исёнчилар томонидан эгаллаб олинган

АҚШ шимоли-ғарбидаги Орген штатида федерал ҳукуматга қарашли Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази биносини эгаллаб олган қуролли исёнчилар билан қарама-қаршилик давом этмоқда.

Марказ биносини уч кундан бери эгаллаб олган юзга яқин норозилар 2012 йилда давлатга қарашли ерларга ўт қўйганлик айби билан қамоққа ҳукм этилган икки фермерга АҚШ федерал суди қўшимча беш йиллик қамоқ жазосини бериш қарорига норозилик билдирмоқда. Исёнчиларга Аммон Банди исмли ранчо эгаси етакчилик қилмоқда.

Ранчо эгалари, фермерлардан иборат исёнчилар гуруҳи Малҳоер ёввойи табиатни муҳофаза қилиш миллий марказини тарк этишдан бош тортиб, талаблари бажарилиши учун охиргача курашишларини айтмоқда.

Аммон Бандининг отаси Кливен Банди 2014 йилда Небраска штатида давлат ерларида подасини боқиш устида чиққан тортишув ортидан ҳукумат билан қуролли қарама-қаршиликка қўл урган эди.

Ота Банди ҳукуматни хусусий ерларни ноқонуний тарзда мусодара этаётганликда айблаган эди.

Орегонда Аммон Банди бошчилигидаги исёнга ранчо эгалари Линкольн Ҳаммонд ва унинг ўғли Стивен Ҳаммонд устидан чиқарилган қарор сабаб бўлди. Ота-бола АҚШ Ерларни бошқари бюросига қарашли майдонларга ўт қўйганига иқрор бўлган. Лекин улар ўз ерларидаги зараркунандаларни йўқ қилиш уриниши пайтида олов тасодифан ҳукуматга қарашли ерларга ўтиб кетганини иддао қилишган.

Ота-бола суд томонидан айбдор, деб топилиб, қисқа муддат қаммоқ жазосини ўтаган. Лекин АҚШ федерал суда уларга берилган дастлабки жазо етарли бўлмаганини хулоса қилиб, 4 январдан бошлаб яна тўрт йиллик жазони ўташ учун қамоққа қайтишлари тўғрисида ҳукм чиқарган.

XS
SM
MD
LG