Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Мексикада қамоқдан қочган El Chapo лақабли наркобарон ушланди


Мексика ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари қамоқдан қочган El Chapo лақабли наркобарон Хоакин Гусманни қайта қўлга олишган.

– Миссия бажарилди, биз уни ушладик, - дея билдирди Мексика президенти Энрике Пенья-Ньето.

Гусман 2015 йил июлида алоҳида қўриқланадиган қамоқхонадан махсус қазилган ерости йўли орқали қочиб кетганди.

Мексика ҳукумати у ҳақда маълумотни тақдим этган кишига 4 миллион АҚШ долларилик мукофот пули ваъда қилганди.

Хабарларга кўра, Гусман Синалоа штатининг Лос-Мочис шаҳрида қўлга туширилган.

Наркобарон бундан аввал ҳам бир неча маркат қамоқдан қочган.

XS
SM
MD
LG