Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:41
Шаҳрихонда янги супермаркет очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00
Бевосита линк

Шаҳрихонда янги супермаркет очилди

Шаҳрихонда очилган янги супермаркетга одамлар сиғмай қолди

“Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Давлат мулозими ёки милиционердирсиз, уй бекаси ёки фермердирсиз, талаба, ўқитувчи ёҳуд меҳнат муҳожири - ким бўлишингиздан қатъи назар атрофингизда бўлаётган воқеалар, Сизни қувонтираётган ёки ранжитаётган ҳолатлар ҳақида ёзинг. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

15:56 20.2.2016

Шаҳрихонда очилган янги супермаркетга одамлар сиғмади

Андижонда янги Sunday cупермаркети очилди
Андижонда янги Sunday cупермаркети очилди

Бугун (20 феврал) эрта тонгдан Андижон Шахрихонида Sunday (Якшанба) деб номланган янги супермаркет очилишига юзлаб одамлар йиғилди.

Очилиш маросимидан сўнг сўнг ичкарига кириш истагида бўлган одамлар шу қадар кўп бўлдики, супермаркет маъмурияти охири киришни тақиқлаб қўйди.

Ҳозирча одамлар ташқаридан туриб томоша қилишмоқда.

Ичкарига кириш Озодлик мобил мухбирига ҳам ҳали насиб қилмади. Кечга яқин имкон бўлса ичкарини ҳам кўрамиз 😆

Шаҳрихонда янги супермаркет очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00
Бевосита линк

19:11 26.1.2016

Тошкентдаги йирик текстил фабрикасида ойликлар муаммо бўлмоқда

Кўкча Текстил корхонаси (собиқ Kabool textile) Тошкент
Кўкча Текстил корхонаси (собиқ Kabool textile) Тошкент

Тошкентдаги "Кўкча текстил" корхонасида ишлайман. Бу корхона корейслардан тортиб олиниб ўзбеклар томонидан бошқарилади. Ҳозир бу корхонада ҳеч қандай ҳақиқат қолмади. Тўғрисини айтсам меҳнатимиз қуллик меҳнатига ўхшайди. Бир йил олдин 7-8 тонна ип махсулот чиқарар эдик, ойликлар яхши эди. Ҳозирда 13 - 14 тонна ип махсулоти чиқарамиз аммо, сўнгги 3 - 4 ой давомида ойликлар чидаб бўлмас даражада паст миқдорга тушуриб юборилди. Ойликлар вақтида берилмаяпти. Қул бўлиб ишлаш ҳамманинг жонига тегди.

20:49 20.1.2016

Электрсиз абадий Пайшанба!

Самарқанд, Каттақўроғон, Пайшанба шаҳарчаси
Самарқанд, Каттақўроғон, Пайшанба шаҳарчаси

Самарқанд вилояти, Катта Қўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчасида мана 7 кундан бери электр йўқ. Бу вазият яна қанча давом этади. Раҳбарият бу ерда ҳам одамлар яшаётганини унутиб юборган шекилли.

Самарқанд, Каттақўроғон, Пайшанба шаҳарчаси
Самарқанд, Каттақўроғон, Пайшанба шаҳарчаси

20:43 15.1.2016

Ўзбек ўзбекни 40 даража совуқда ишлатяпти

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Ханты - Мансийск, Россия
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Ханты - Мансийск, Россия

Бу расмдаги самарқандлик йигит 35 даража совуқда тонгги 7 дан кечки 7 гача ишлаган.

Россиянинг Ханты-мансийский вилоятида қурилиш ишларини олиб борамиз. Биз ишлайдиган фирманинг номи ISTEKO. Жами 600 нафардан ошиқ Ўзбекистон фуқаролари шу ерга ишлаймиз. Кўпчилигимиз Самарқанддан. Фирмамиз хўжайини Қирғизистон фуқароси. Мана икки йилдирки бизга иссиқ қурувчи формасини қилиб бермаган. Ишчилар руҳий ва жисмоний азобда 40 даражада совуқда ишлашга мажбур бўлишмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG