Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:40

Эронга қарши халқаро санкциялар бекор қилиниши кутиляпти


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан учрашиш учун Венага йўл олган.

Австрия пойтахтида бугун бўладиган айни учрашувда Халқаро Атом энергияси агентлигининг Эрон ўз ядровий дастури бўйича олган мажбуриятларни бажаргани ҳақидаги ҳисоботи тақдим этилиши ва Теҳронга қарши санкцияларнинг бекор қилингани ҳақида билдирилиши кутиляпти.

Санкциялар олиб ташланадиган бўлса Эрон хориждаги банкларда музлатиб қўйилган 50 миллиард доллардан ортиқ маблағларига эгалик қилиш ва ўз нефт экспортини кунига 500 минг баррелга ошириш имконига эга бўлади.

XS
SM
MD
LG