Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:07

БМТ инсонпарварлик ёрдамларини кескин ошириш таклифи билан чиқмоқда


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги ҳисоботида можаролар ва табиий офатлар қурбонларига инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатиш учун жаҳон бўйлаб йилига қўшимча 15 миллиард доллар маблағ сарфланиши зарурлиги таъкидланади.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун томонидан Дубайда тақдим этилажак ҳисоботга кўра, дунёда инсонпарварлик ёрдамлари учун йилига 25 миллиард доллар сарфланмоқда.

Ушбу маблағ 2000 йилда инсонпарварлик соҳаларига сарфланган харажатларга қараганда 12 баравар кўп эса-да, БМТга кўра, бундай ёрдамларга бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бораётир.

БМТнинг янги ҳисоботида инсонпарварлик ёрдамларини кўпайтириш учун донор мамлакатлар ёрдамларини ошириш баробарида футбол ёки концерт каби кўнгилочар тадбирларда чипталарга қўшимча ихтиёрий солиқлар киритиш таклиф қилинган.

Ҳозирда бешта мамлакат дунёдаги барча инсонпарварлик ёрдамларининг бешдан икки қисмини таъминлайди.

XS
SM
MD
LG