Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:14

BahsOnline: Мусулмонлар Ғарб турмуш тарзига мослаша олмайдими?


Юнонистон чегараси бўйлаб бораётган суриялик қочқинлар
Юнонистон чегараси бўйлаб бораётган суриялик қочқинлар

Чехия президенти Милош Земан якшанба куни Чехия давлат телеканалида қилган чиқишида "Мусулмонлар Ғарбий Европада интеграция бўла олмайди" деган фикрни изҳор қилди.

“Ғарбий Европада мусулмонларнинг жипс яшаган жойларидаги ҳолатдан келиб чиқилса, мусулмонларнинг ғарб жамиятига интеграцияси амалда мумкин эмас. Уларнинг мамлакатларида ўз ҳаëт тарзи бор ва бу тарзни Европа қабул қилмаслиги керак. Акси тақдирда, ҳаммаси Кёлн воқеалари каби тугайди," деди аксилмуҳожир риторикаси билан танилган Чехия президенти.

Милош Земанга кўра¸ фақат ҳаëт тарзи Европаникига менгзаган Украина каби мамлакатлар фуқароларини Европага интеграция қилиши мумкин.

Бундай риторика АҚШ президентлигига республикачилар номзоди Дональд Трамп оғзидан ҳам янраган эди.

Трамп ўтган йил охирида АҚШдан мусулмонларни чиқариб юбориш керак, деган “таклиф”ни саслантирган эди.

BahsOnline: Мусулмонлар Ғарб турмуш тарзига мослаша олмайдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:50 0:00

Бошқа тарафдан, Кёлн шаҳрида янги йил оқшомида муҳожирлар тарафидан содир қилинган кенг кўламли жинсий зўравонликлар мигрантларга қарши кайфиятни кучайтирди.

Араб тилидаги ижтимоий тармоқлар ушбу воқеаларга нисбатан уялиш ва ғазабнок муносабатлар билан тўлган.

Facebook фойдаланувчиси Исра Рагаб “мен ҳар гал бу ҳужумларда шимолий африкалик ва араблар шубҳа қилинмоқда, деб эшитсам, уяламан, нафратланаман”, деб ёзади.

BahsOnline: Мусулмонлар Ғарб турмуш тарзига мослаша олмайдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:47 0:00
Бевосита линк

Deutsche Welle телевидениесининг араб журналисти Наҳла Элҳенавий эса “минтақамизнинг хунук башараси Гермонияга ҳам келди”, деб фикр билдирган.

Хўш, мусулмонлар Ғарб турмуш тарзига мослаша олмайдими?

BahsOnline рукнининг айни савол атрофида мунозара қилинади.

Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз, 20 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

XS
SM
MD
LG