Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:01

БМТ: "Исломий давлат" 3500дан ортиқ одамни қулликда ушлаб турибди


“Исломий давлат” экстремист гуруҳи аксари аёллар ва ёш болалар бўлган уч ярим мингдан зиёд одамни қулликда ушлаб турибди.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 19 январь куни эълон қилган ҳисоботда таъкидланади.

“Улар мунтазам жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлмоқдалар”, -дейилади ҳисоботда.

"Исломий давлат" Сурия шарқи ва Ироқ шимолида йирик ҳудудларни назорат қилаётган радикал исломий гуруҳдир.

БМТ маълумотига кўра, 2014 йилнинг январидан 2015 йилнинг октябрига қадар ИД зўравонликлари оқибатида Ироқда 18 минг 802 нафар одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG