Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:38

Сара Пэйлин Трампга дастак билдирди


АҚШнинг Аляска штати собиқ губернатори Сара Пэйлин Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётган миллиардер Доналд Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сешанба куни Айова штатида сайловчилар билан учрашув пайти Сара Пэйлин сўзга чиқиб, Трамп Республикачилар пайтиясидан президентликка муносиб номзод бўлиши, у “Исломий давлат” экстремист гуруҳини йўқ қилишни уддалай олишини таъкидлади.

Сара Пэйлин 2008 йилги президентлик сайловида Республикачилар партиясидан вице-президентликка даъвогар сифатида кураш олиб борган эди.

XS
SM
MD
LG