Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:18

Ўзбекистонлик йирик мевафуруш пулини Қозоғистонга олиб чиқиб кетмоқчи


Мева-сабзавот етиштириш ва сотиш билан шуғулланувчи Ўзбекистондаги ширкат Қозоғистоннинг тўрт вилоятида боғлар барпо қилиб, етиштириладиган мевани экспорт қилмоқчи.

Бу ҳақда хабар қилган "Новости-Казахстан" ахборот агентлигига кўра, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг қўшни Қозоғистонга қизиқиш билдиришига бу мамлакатда иш юритиш Ўзбекистонга нисбатан фойдалироқ эканлиги билан изоҳланди.

Ўзбекистондаги йирик мевафуруш ширкатнинг Қозоғистонга қизиқиш билдираётгани тўғрисида "Новости-Казахстан" агентлиги Қозоғистондаги “Атамекен” Миллий тадбиркорлар ассоциацияси раиси ўринбосари Нуржан Альтаевга таяниб 20 январь куни хабар қилди.

Агентлик Нуржан Альтаевнинг ману бу гапини келтирди:

“Кеча Ўзбекистондан сабзавот ва мева экспорти билан шуғулланувчи йирик компания келди. Улар шу кунда сармоя ётқизиш учун Қозоғистондаги шароитнинг идеал эканлигини таъкидладилар ва 4 та вилоят: Жанубий Қозоғистон, Жамбул, Олмаота ва Қизил Ўрда вилоятларига қизиқиш билдиришди. Улар бу вилоятларда боғ барпо этиб, мевани чет мамлакатларга сотмоқчи”, - деган Альтаев.

Бизнес юритиш учун Қозоғистонда яратилган шароитлар Ўзбекистондагидан қулайроқ ва бизнесмен учун фойдалироқ эканлигини таъкидлаган Нуржан Альтаев яна мана бу фикрни билдирган.

“Давлат раҳбарининг (Президент Назарбоев) сармоядорларни имкони борича кўпроқ Қозоғистон бозорига жалб қилишга оид топшириғи мавжуд. Миллий тадбиркорлар ассоциацияси бу ишни 2016 йилда ўз олдига қўйган энг муҳим мақсадлардан бири, деб ҳисоблайди. Шу мақсадда АҚШ, Хитой, Россия ҳамда бошқа яқин қўшни давлатлар билан ишлаяпмиз”, деган Қозоғистондаги “Атамекен” Миллий тадбиркорлар ассоциацияси раиси ўринбосари Нуржан Альтаев.

Қозоғистоннинг 4 та вилоятида боғлар барпо қилмоқчи бўлаётган Ўзбекистондаги ширкатнинг номи нима? У қўшни мамлакатга қанча маблағ олиб кирмоқчи? Нима учун пулни Ўзбекистонга ётқизмай қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи? Икки қўшни давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига сармоя ётқизиш учун яратилган шароитларда қандай фарқлар бор?

Шу ва бошқа саволларимизни бериш учун “Атамекен” Миллий тадбиркорлар ассоциацияси билан боғландик. Ўзини Нуржан Альтаевнинг ўринбосари Азамат, деб таништирган ходим саволларимизга жавоб беришга ваколати йўқлигини айтиш билан чекланди.

Ўзбекистондаги ширкатнинг қўшни мамлакатнинг 4 та вилоятида боғ барпо этиш ҳамда етиштириладиган маҳсулотни экспорт қилиш режаси тўғрисидаги хабар дарҳол Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 август кунги 249- қарорини ёдга солди.

Ўша ҳужжатга мувофиқ, ўтган йилнинг 1 сентябридан бошлаб мева- сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни фақат ҳаво автотранспорт воситаларида экспорт қилиш тақиқлаб қўйилган эди. Ўшанда Озодлик суҳбатлашган экспертлар бундай қарор деҳқон-фермерни қашшоқлаштириб¸ мамлакат темир ва ҳаво йўлларини ўз монополиясига айлантирган ҳокимият тепасидаги гуруҳни янада бойитишини таъкидлагандилар.

Чунки ташувни амалга ошириш ҳуқуқи фақат темир йўл ва ҳаво транспортига берилган эди.

Бундай тақиққа берилган расмий изоҳга кўра¸ мақсад Ўзбекистон мева-сабзавоти ва полиз экинларини солиқ ва бож тўловларини четлаб ўтиб¸ хориж¸ биринчи галда Қозоғистонга олиб чиқаëтган “ноҳалол экспортчилар”ни тўхтатиш ва уларни фош қилиб¸ жазога тортиш ва экспортни шаффофлаштиришдир.

Мана энди бугунга келиб, мева-сабзавотни “биринчи галда Қозоғистонга олиб чиқаëтган “ноҳалол экспортчилар”нинг ўзлари ўша қозоғистонга чиқиб кетишга шайланиб турибди.

Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига бевосита алоқаси бор тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаров ҳам хабарни шарҳлар экан, биз эслаган қарорни эслади:

Иқтисодчи Ғолиббек Холназаров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:43 0:00
Бевосита линк

Президент Каримов яқинда Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган мажлисда 2015 йили Ўзбекистонда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилгани тўғрисида маълумот берган эди.

XS
SM
MD
LG