Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:02

Донбассда 8 ярим минг россиялик ҳарбий борлиги айтилмоқда


Украинанинг Донбасc минтақасидаги россияпараст айирмачилар назорат қилаётган ҳудудда ҳозирда Россия Федарациясининг саккиз ярим минг ҳарбий хизматчиси бор.

Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизматининг аксил-террор маркази раҳбари Виталий Маликов "Зеркало недели" нашри мухбири билан суҳбатда таъкидлади.

Жаноб Маликовга кўра, россиялик ҳарбийлар айирмачиларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланади, сепаратчиларнинг командирлари ҳам россияликлардир.

Шунингдек, россиялик ҳарбийлар Донбассда мафкуравий ишларни ҳам олиб бормоқда.

Минтақада Украина каналлари ва интернет сайтлари тўсиб қўйилган.

Украина ҳарбийларига кўра, сўнгги бир кун ичида уларнинг позициялари россияпараст айирмачилар томонидан 40 марта ўққа тутилган.

Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида хабарлар йўқ.

Ўз навбатида айирмачилар Украина томони ўт очмаслик режимини 8 марта бузганини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG