Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:04

Эрон президенти номзодларнинг сайловдан четлаштирилишини танқид қилди


Эрон президенти кейинги ой бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этишни истаган номзодларнинг оммавий равишда четлаштирилганини танқид қилди. Президент номзодларнинг четлаштирилиши бу сайловни маъносиз қилиши мумкинлигини айтди.

Ўзини мўътадил сиёсатчи ўлароқ тақдим этувчи Ҳасан Руҳонийнинг бу шарҳлари у ва Исломий республикадиги муҳим идораларга етакчилик қилувчи радикаллар ўртасида юзаган келган тангликлардан даракдир.

Руҳонийнинг бу чиқишига Конституция ҳимоячилари кенгаши томонидан 26 февраль куни бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишни истаган номзодларнинг тахминан 60 фоизининг дисквалификация қилингани туртки бўлди.

Келаётган сайловда Эрон парламентидаги 290 ўриннинг бир нечасини эгаллашга умид боғлаётган ислоҳотчилар ўз номзодларининг атиги 1 фоизига сайловда иштирок этишга изн берилганини билдиршди.

Хабарларга кўра, 21 январь куни Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда Руҳоний “Сайловда битта фракция иштирок этадиган бўлса, унда нега сайлов ўтказяпмиз?” деган.

Яна бир ислоҳотчи сиёсатчи Ҳусайн Мараший 3 000 ислоҳотчи номзоднинг атиги 30 нафари сайловда иштирок эта олишини билдирди.

Эрон парламенти, яъни Мажлисига ҳар тўрт йилда бир марта сайлов ўтказилади. Мажлис янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиши, уларни муҳокама қилиши мумкин. Бу қонунлар кучга кириши учун уларни президент расмий равишда маъқуллаши зарур.

Аммо амалда Конституция ҳимоячилари кенгаши каби ташкилотлар қайси қонунлар қабул қилиниши ва сайловларда ким иштирок этишини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди. Конституция ҳимоячилари кенгашининг олти руҳоний ва олти ҳуқуқшуносдан иборат аъзоларини сайловчилар танламайди.

Кенгаш нима учун бунчалик кўп номзодни сайловдан четлатишга қарор қилган номаълум. Аммо кенгаш бундан аввал ислоҳотчи номзодларни ҳамда исломий тизим ёки олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийга содиқ эмас, деб кўрилган номзодларни сайловлардан четлатган ҳоллар кўп кузатилган. Ислоҳотчилардан ташқари айрим консервативлар ҳам сайловдан четлатилди. Булар орасида мухолифатчиларнинг уй қамоғига олинишини танқид қилган ҳуқуқшунос Али Мотаҳарий ҳам бор.

21 январь куни губернаторлар ҳамда сайлов расмийлари олдида чиқиш қилган Руҳоний “Парламент битта фракция эмас, бутун халқнинг уйидир”, деди.

“Халқ уйи миллатимизни чиндан ўзида акс эттиришига, халққа тегишли бўлишига изн берайлик”, дея сўзини давом эттирди президент.

Олий аралашув?

Дисквалификация қилинганлар арзланишлари мумкин. Кейинги кунларда Эрон матбуотида айрим четлатилган номзодларнинг арзлари чоп этилди.

Собиқ маданият вазири, президентликка номзод Мустафа Моин унинг сайловдан четлатилгани Эрон конституцияси ҳамда миллий қизиқишларига зид эканлигини айтди.

Хабарларга кўра, Руҳоний президент ёрдамчиси Эшағ Жаҳонгирийга номзодларнинг ман қилинишини Конституция ҳимоячилари кенгаши билан муҳокама қилишни буюрган. Радикаллар тарафдори, таниқли сиёсий танҳлилчи Амир Моҳеббиян эса Руҳоний олий раҳбардан ёрдам сўраши мумкинлигини айтди.

Fararu.com янгиликлар сайтида ёзилишича, Моҳеббиян “Руҳоний ўз обрўсидан фойдаланиши мумкин. Масалан, ўз статусидан фойдаланиб, раҳбардан дисквалификацияларни кўриб чиқишни сўраши мумкин. Аммо унинг илтимоси бажариладими, йўқми – бу бутунлай бошқа масала” деган.

Теҳронлик яна бир сиёсий таҳлилчи Садеғ Зибакалам бунчалик кўп номзоднинг четлатилиши ҳатто “мўътадил консервативларни” ҳам хавотирга солаётганини айтди.

Президентликка собиқ номзод, ислоҳотчи сиёсатчи Реза Ареф ман қилинган номзодларнинг айримларига рухсат берилишига умид қилишини айтди. Ареф номзодлигини Конституция ҳимоячилари кенгаши мунтазам равишда маъқуллаб келаётган саноқли ислоҳотчиларнинг биридир.

“Конституция ҳимоячилари кенгаши ва бошқалар билан яхши муҳокамаларни ўтказиб келяпмиз. Дисквалификациялар қайта кўриб чиқишилишига умид қиламан”, деган Ареф. Мазкур ойнинг бошида Хоманаий барча Эрон фуқароларини, ҳатто уни ёки исломий тизимни маъқулламайдиганларни ҳам февралда бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишга чақирди.

Сайлов давомида яна мамлакатнинг навбатдаги олий раҳбарини белгиловчи Мутахассислар ассамблеясига аъзо бўлишни истовчиларга ҳам овоз берилади.

Гулноз Исфандиёрий

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG