Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:18

Сурия шарқида "Россия ҳаво ҳужумлари" оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлди


Суриялик фаолларнинг айтишича, Сурия шарқида Россия ҳарбий учоқлари томонидан ўтказилгани тахмин қилинган ҳаво ҳужумларида 9 болакай дохил камида 63 нафар одам ҳалок бўлди.

Британияда жойлашган Сурия Инсон Ҳақлари Обсерваторияси хабарига кўра, ҳарбий учоқлар 23 январь куни “Исломий давлат” назорат қилувчи Дайр аз-Зор Хашам қишлоғини ҳадафга олган.

Ушбу даъволарни мустақил манбалар томонидан тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

“Исломий давлат” жангарилари нефтга бой Дайр аз-Зор вилоятининг аксар ҳудудларини назорат қилади.

Ўтган ҳафта давомида “Исломий давлат” милитантлари вилоят пойтахти яқинида ҳукумат кучлари мавзеларига ҳужум қилган эди.

Сурия президенти Башар Асаднинг иттифоқчиси бўлган Россия Сурияда сентябр ойи охирида мухолифат кучларига қарши ҳаво амалиётини бошлади.

XS
SM
MD
LG