Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:05

Ўзбекистон элчихонаси чайқовбозорга айланди

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон ўз фуқароларига берган эски паспортларни тан олмай қўйгани ортидан¸ ўн минглаб нобиометрик паспорт эгалари ўзбек элчихоналари эшигига бош уришга мажбур қолди. Бу эса элчихона олдида пул эвазига улар мушкулини осон қилиб беришни ваъда этаëтган чайқовчи ва ўртакашлар лашкарини туғдирмай қолмади.

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон ўз фуқароларига берган эски паспортларни тан олмай қўйгани ортидан¸ ўн минглаб нобиометрик паспорт эгалари ўзбек элчихоналари эшигига бош уришга мажбур қолди. Бу эса элчихона олдида пул эвазига улар мушкулини осон қилиб беришни ваъда этаëтган чайқовчи ва ўртакашлар лашкарини туғдирмай қолмади.

18:27 28.1.2016

Туркияда ҳам шу...

Малика: Турцияда узбекистон консули манимча ишламаяпти 3 кундан бери тел кивомиз хечким кутармаяпти нима жиннилик бу.

Элчихона қаёққа қараябди????

Elchixona qayoqqa qarayapti? Qiziq savol. Lekin shuncha nobiometrik pasport egalari shu paytgacha bila turib qaerga qaragan ekan-a? Bu kasalini avj oldirib döxtir yaxshi qaramayapti degandek gapku.

17:55 28.1.2016

Баҳром Ҳамроев: Сертификат чайқовчилигига элчихона сабабчи

Москвадаги меҳнат мухожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Ёрдам" ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроевга кўра, эски паспортларнинг амал қилиш муддати ҳақида аҳолига аниқ маълумот берилмагани сабаб хориждаги минглаб ўзбекистонликлар сарсон бўлмоқда, элчихона олдида юзага келган сертификат чайқовчилигига ҳам ўзбек элчихонаси алоқадор.

Москвадаги "Ёрдам" ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев
Москвадаги "Ёрдам" ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев

​- Ҳозиргина Москвадаги ўзбек элчихонасини олдига бордим, одамга тўлиб кетган. Биттаси келиб "ака, элчихонада танишимиз бор, ҳал қилиб берамиз", дейди. Машиналар турибди, қаторасига. Ўша ерда анкета тўлдирилади, расмга тушилади. Уларни бевосита элчихона билан алоқаси бор. Яъни бу чайқовчилик ортида элчихона турибди. Буни атайлаб қилгандай. Қарангда минглаб одам элчихона олдида турибди, справка олиш учун жонини беришга тайёр. Таниш-билишчилик бўлиб кетяпти, пора аралашяпти, - дейди Баҳром Ҳамроев.

17:10 28.1.2016

Пўлат Охунов: Ўзбекистонликларнинг эски паспорт муаммоси Еврокомиссияда мухокама қилинди

17:07 28.1.2016

Ўзбекистонлик муҳожир: Москвадаги элчихона биносидан икки метр нарида фирибгарлар "Ватанга қайтиш сертификати"ни олишга келган ўзбекистонликларни чув туширмоқда

“Бугун эрталаб сертификат олгани элчихонага бордик. Тонг саҳардан навбатга турдик. Шу элчихонадан икки метр нарида турган йигит, биз ичкарини одамларимиз, кимни ёнида фотосурати бўлмаса дарров расмга тушинглар, бўлмаса яна қайтариб юборади, деди. Паспорт нусхаларини ҳам олинглар, деб шу элчихона олдида турган микроавтобусни кўрсатди. Шу ерда расмга ҳам тушасиз, паспорт нусхасини ҳам қилиб беради, керак бўлса анкетани ҳам тўлдириб беради, деди. Ҳамма шу автобусга ёпирилди. Битта сурат 400 рубл, паспорт нусхаси 50 рубл, анкета тўлдириш ҳам шунча. Кейин 9да ҳаммани элчихонага навбати билан киритишни бошлади. Уларни ярмидан кўпи элчихона тагида расмга тушиб кирганлар эди. Ичкарига кирса элчихонадагилар бу расм бўлмайди, бошқатдан расмга тушасизлар деб, яна расмга туширди, унга яна пул тўладик. Элчихонадагиларни айтишича, ташқаридагилар фирибгарлар экан. Чиқсак аллақачон кетиб қолишган. Айтишларича улар ҳар куни эрталабдан элчихона олдида одамларни пулини шилишади, элчихона қаёққа қараяпти”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG