Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:52

Тадбиркор Насиба Каримова: Солиқчига алданиб, 14 ярим миллион сўмга тушдим


Чорсу бозорида сигарет сотаётган аёллардан бири
Чорсу бозорида сигарет сотаётган аёллардан бири

Тошкентнинг "Чорсу" бозорида узоқ йиллар савдо қилган якка тартибдаги тадбиркор солиқчиларнинг алдови ва бозор шароитларининг оғирлиги боис, шу кунда 14 ярим миллион сўмлик ноҳақ босилган қарз остида қолганини даъво қилди. Шартли равишда Насиба Каримова, деб атаганимиз тадбиркор - 5 болали ёлғиз аёл - Озодлик билан суҳбатда қандай қилиб бизнесидан айрилганини ҳикоя қилиб берди.

Шартли равишда Насиба Каримова, деб ном берганимиз якка тартибдаги 40 яшар тадбиркор аёл OzodMikrofonга боғланиб, солиқ идоралари томонидан солинган 14 ярим миллион сўмлик жаримани ноҳақ қўйилган, деб ҳисоблашини таъкидлади:

- Шу йилнинг мартида ўзимнинг бозордаги дўконимда қолиб кетган молларимни тезрон сотиш учун қўлимга олиб, бозорни айланиб сотаётган эдим. Шу пайт мени солиқчилар ушлаб олишди. Чунки, молларимни юриб сотишим мумкин эмас, билардим. Мен айтдим уларга: "Ёлғиз онаман, 5 болам бор, шу молларимни сотиб тугатмасам, касод бўламан", деб. Улар майли сизга ёрдам берамиз, 400 минг сўм жарима билан қутуласиз, деб бир қоғозга қўл қўйдиришди. Матнини ҳам айтиб туришди, ёзиб бердим. Шунақа-шунақа, 20 жуфт оёқ кийимни ноқонуний сотаётганимда ушландим, деган мазмунда ёздиришди. Ҳозир эсимдан чиқди аниғи. Орадан 15 кун ўтиб, апрелда менга солиқ идорадан телефон қилишиб, 14 ярим миллион жарима келди сизга дейишди. Сабабини айтишмади, ҳайрон қолдим. Шундан бошланди ҳаммаси, - деб даъво қилди Озодлик билан суҳбатда Насиба Каримова.

Унинг айтишича, шундан сўнг жарима ноҳақ солинди, деган даъво билан солиқ инспекцияси, прокуратура ва бошқа тегишли органларга мурожаат қилган, аммо тегишли жавобни ололмаган:

- Омбудсменнинг идорасигача бордим, ҳаммаси яна шу "Чорсу"га қарайдиган ДСИ (Давлат солиқ инспекцияси)га қайтаради, булар ким билан бошида келишган бўлсангиз, шунга боринг, дейди. Булар эса биз билмаймиз тўланг, дейди. "Қандай қилиб, 20 жуфт оёқ кийимни юриб, сотганимга 14 ярим миллион жарима чиқади?" деган саволимга жавоб йўқ. Сентябрда эса бу жарима пенияси билан 15 миллиондан ошди, деб айтишди. Лекин муҳими, шунча жарима солингани ва нимага солингани ҳақида ҳалигача қўлимга бир парча қоғоз беришмаган, биласизми?! - дейди Насиба Каримова.

"Чорсу" бозори ҳудудида узоқ йиллар қонуний савдо қилганини айтган Насиба қандай қилиб ноқонуний савдога ўтгани сабабларига ҳам тўхталди ва бир жумла билан буни, бозорда йилдан-йилга ошиб бораётган тўловлар, деб изоҳлади.

Қуйида Насиба Каримова билан суҳбатни тингланг:

Тадбиркор Насиба Каримова: Солиқчига алданиб, 14 ярим миллионга тушдим!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:51 0:00
Бевосита линк

- Муҳим эслатма: “Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG