Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

78 ёшга тўлган Каримовга кенжа невараси гулдаста тақдим этди


Каримов ва невараси
Каримов ва невараси

Интернетда 30 январь куни 78 ёшга тўлган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва унгагулдаста тақдим этаётган беш ёшга тўлаётган кенжа невараси Сафия фотосурати тарқалди.

Ушбу сурат дастлаб Ислом Каримовнинг иккинчи қизи, Лола Каримова-Тиллаеванинг Instagram-даги исаҳифасига жойлаштирилган.

Лола Каримова-Тиллаева уч тилда “Севимли буважонга бўлган эзгу тилаклар ва табриклар” дея изоҳ билдирган.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси ва Тошкентдаги "Сен ёлғиз эмассан" жамғармасининг асосчиси бўлган Лола Каримова-Тиллаева Instagram тармоғидан фаол фойдаланади ва у ердаги фолловерлари сони ҳозирда қарийб 60 мингга етган.

Каримова-Тиллаеванинг Instagram-га жойлаштирган сурати юзлаб фолловерлари томонидан Юртбошини мадҳ этувчи сўзлар билан қарши олинди.

"ДОДАЖОНИМГА ЖОНИМ ФИДО!"

Лола Каримова-Тиллаеванинг Instagram саҳифасига қўйган фотосуратига икки юздан зиёд обуначи изоҳ қолдирган.

"Аллоҳим ўз паноҳида асрасин муборак бўлсин!!!" дея тилак билдиради ummat0303 исмли фойдаланувчи.

Улуғбек Каримов исмли фойдаланувчи эса Юртбошининг “дунё тургунга қадар” туришига тилак билдирган.

Бошқа бир фойдаланувчи эса “умрлари узоқ бўлсин, 100 ёшдаям Юртбоши бўлиб юрсинлар,” деб ёзган.

Abummaz никли фойдаланувчи эса Ўзбекистон президентини "додажоним" деб тилга олган.

"АСАЛЛАРИМ, ДОДАЖОНИМ АСАЛИМ ЖИЯНЧАМ АСАЛЧАМ, ЖУДА ЧИРОЙЛИ ПОЗИТИВ ФОТО. ДОДАЖОНИМ АСАЛИМНИ УМРЛАРИ УЗОҚ БЎЛСИН БАҲТИМИЗГА ДОИМ БОШИМИЗДА БЎЛСИНЛАР. ДОДАЖОНИМГА ЖОНИМ ФИДО!" дея тилак билдирган Аbumazz.

Собиқ иттифоқдаги энг кекса раҳбар

Каримов 1990 йил ва 2016 йил
Каримов 1990 йил ва 2016 йил

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари мамлакатни қарийб 27 йилдан буён бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг туғилган кунини тилга олмайди.

Ислом Каримов Совет Иттифоқи республикаларидаги энг кекса давлат раҳбари ҳисобланади.

Ўзбекистон давлат матбуотида “Юртбоши” дея мадҳ этилувчи Ислом Каримов 2015 йил бошида яна бир муддатга қайта сайланганди.

Аммо сўнгги йилларда расмий матбуот Юртбошининг кўп йиллар аввалги, ретушланган ёда қадди-басти новчароқ тасвирланган суратларини чоп эта бошлаган.

XS
SM
MD
LG