Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:43

OzodlikOnline: Маҳаллага қонун йўқми?


Асрлар давомида ўзбек жамиятидаги маънавий қадриятлар қўриқчиси бўлиб келган маҳаллалар кейинги йилларда давлат ҳокимияти¸ хусусан¸ махсус хизматларнинг таркибий қисмига айланди. Одамлар турмушининг деярли барча соҳасини тўлиқ назоратга олиш топшириғини бажараëтган бугунги ўзбек маҳалла тизимларининг мамлакат қонунчилигини бузаëтгани¸ айниқса¸ ҳукумат ўзига таҳдид деб билганларни сазойи қилиш амалиëтида очиқ кўрилмоқда. Маҳалла тизимининг қонундан устун қўйилиши сабаб ва оқибатлари нима? 1 февраль кунги жонли суҳбатимиз шу ҳақда бўлади.

Ўтган ҳафта давомида Ўзбекистондаги аксар телеканаллар турли вилоятларда ўтказилган маҳалла йиғинлари ва бу йиғинларда фарзандлари экстремистик гуруҳларга қўшилганликда айбланаëтган ота-оналарни замонавий шаклда сазойи қилганини такрор ва такрор намойиш қилди.

Гўë жамоатчилик ташаббуси билан ўтказилган қилиб кўрсатилаëтган бундай йиғинларда¸ хусусан¸ ўғиллари Сурияга жиҳодга кетгани айтилаëтган ота-оналар ҳужум нишонига айланди¸ улар ҳақоратланди ва яшаб турган уйларидан ҳайдаб юборилиш билан таҳдид қилинди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:35 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистоннинг ўз қонунлари¸ қолавеса¸ Тошкент имзолаган ўнлаб халқаро конвенцияларга зид бўлган бундай зўравонлик¸ биринчи навбатда¸ ҳар бир инсоннинг фундаментал ҳаққи саналган айбсизлик презумпциясини очиқ топташдир.

Ҳукуматнинг аҳоли ҳаëти устидан тўлиқ назорат ўрнатишдаги энг самарали механизмга айлантирилган маҳалла тизими¸ улар раис ва фаолларининг қонунчиликни очиқ бузаëтгани қораланиш эмас¸ аксинча¸ давлат телеканалларида намойиш қилиш орқали¸ давлат томонидан очиқ рағбатлантирилмоқда.

Асрлар давомида ўзбек жамиятининг муҳим бўғинларидан бўлиб келган маҳалла тизимининг очиқ қонунбузар ва зўравонга айланишини шарҳлаëтган айрим кузатувчилар¸ бу жараëнни коммунистик Хитойдаги “маданий инқилоб” даврига қиëсламоқда.

Хитойликлар ҳаëтини ëт буржуа унсурлардан тозалаш мақсадида Мао томонидан ўтган асрнинг 60-йиллари ўртасидан бошланган маданий инқилоб давомида коммунистик идеалларга садоқатини исбот қилмаганларнинг ҳаммаси яшаш ва иш жойларида жамоатчилик томонидан қонунсиз суд қилинди¸ маҳалла ва ишхоналарда ҳақоратланиш ва сазойи қилиниш ортидан қамоққа олинди¸ отиб ташланди.

Бугун Ўзбекистон ҳукумати томонидан ëт деб қаралаëтган ҳар қандай исломий ақидадага мойиллик кўрсатганларгина эмас¸ улар оила-аъзоларининг ҳам маҳалла институти воситасида халқ ва ватан душманига чиқарилиши¸ уларнинг жамоадан чиқариб ташланиши¸ гарчи Хитойдаги маданий инқилоб кўламидан узоқ бўлса-да¸ мустақил таҳлилчилар томонидан¸ моҳиятан айни зўравонлик ва бедодлик кўриниши дея баҳоланмоқда.

Сизнингча¸ Ўзбекистон ҳукуматининг маҳалла институтига айнан қонунсиз судлов мақомини бериши сабаблари нимада?

Ўзбек жамиятини ëт исломий ақидалардан тозалашга қаратилган бу жараëнда маҳалла ўзига топширилган бу вазифани уддалай оладими – шарманда ва сазойи қилинган ота-оналар бошқаларни жиҳодчиликдан қайтара оладими?

Бугунги маҳаллалар олиб бораëтган қонунсизликни қандай тўхтатиш мумкин?

Сиз ўзингиз яшаëтган маҳалла ва унинг фаолиятига қандай баҳо берасиз?

Маҳалла тақдирини белгилаш Сизга топширилса¸ уни сақлаб қолармидингиз?

Сақлаб қолсангиз¸ унга қандай рол берган бўлардингиз?

Бу ва бошқа саволлар ҳақида OzodlikOnline жонли интерактив суҳбатининг 1 февраль кунги сони гаплашамиз. Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 гача давом этадиган бу мулоқотга OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашинг.

XS
SM
MD
LG