Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

Қурултой: Каримов кетмай туриб¸ ўзбек иқтисоди аҳволини яхшилаш мумкинми?


27 йилдан бери ҳокимиятда ўтирган Ислом Каримовнинг ўзи яратган тузум қўлида гаровда қолгани айтилмоқда.
27 йилдан бери ҳокимиятда ўтирган Ислом Каримовнинг ўзи яратган тузум қўлида гаровда қолгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда ҳокимият ўзгармас экан¸ мамлакатда сиëсий ислоҳот бўлмаслигини бугун оддий халқ ҳам¸ қолган дунë ҳам тушуниб етди. Айни пайтда¸ ҳозирги тузум бош меъмори ва устуни бўлган Каримов ҳокимиятда қолар экан¸ унингиқтисодий ислоҳотлар қилиш эҳтимоли қандай? Тадбиркор ва таҳлилчилар "Қурултой"да шу ҳақда гаплашдилар.

Замонавий дунë тажрибасига қаралса¸ одамларга иқтисодий эркинлик бериш автоматик равишда уларга сиëсий эркинликлар берилишини англатмайди. У ëки бу давлатда тўқ ва фаровон халқнинг пайдо бўлиши ҳам уларнинг автоматик тарзда сиëсий эркинликлар учун кураш бошлашини ҳам англатмайди.

Масалан¸ Қатар амирлиги йиллардан бери аҳоли жон бошига тақсимланган ялпи миллий маҳсулот ҳажми бўйича дунëда биринчи ўринни эгаллаб келади ва бу кўрсаткич 2016 йилда киши бошига 146 минг доллардан кўпроқни ташкил қилди.

Дунëнинг энг бой давлатлари тепасини Қатар эгаллаган бўлса¸ биринчи ўнликка Сингапур¸ Бруней¸ Кувейт¸ Ҳонг-Конг ва Бирлашган Араб амирликлари кирди ва бу давлатларда фуқароларнинг сиëсий ҳақлардан қисман ëки тўлиғича мосуво экани ҳеч кимга сир эмас.

Энди бевосита Ўзбекистонга ўтсак. Ўтган ҳафта халқаро ташкилотлар кетма-кет эълон қилган ҳисоботларга кўра¸ Ўзбекистон демократия ва сиëсий эркинликлар¸ коррупция кўлами¸ сўз ва матбуот эркинлиги каби кўрсаткичлар бўйича дунëдаги энг ëмонларнинг энг ëмони деб топилди ва Африканинг энг қолоқ давлатлари¸ шунингдек Шимолий Корея билан бир қаторга қўйилди.

Жорий ҳафта АҚШдаги Heritage жамғармаси 178 давлатдаги иқтисодий эркинлик аҳволига баҳо берди ва Ўзбекистонни иқтисоди репрессив давлат сифатида рўйхатнинг энг туби яқинига – 166 поғонага қўйди.

21 йилдан бери “Иқтисодий эркинлик индекси”ни ҳозирлаб келаëтган жамғарма таҳлилчилари¸ ўз меҳнати ва унинг натижасини ўзи назорат қилиш ҳаққини инсоннинг энг фундаментал ҳақларидан экани¸ жамият тараққий қилиши учун унинг¸ биринчи галда¸ иқтисодий жиҳатдан эркин бўлиши лозимлигини таъкидлайдилар.

Ўзбекистонда ҳозирги сиëсий ҳокимият ўзгармас экан¸ мамлакатда сиëсий ислоҳот бўлмаслигини бугун оддий халқ ҳам¸ халқаро ҳисобот ëзувчилари ҳам аллақачон англаб¸ қабул қилиб бўлган.

Айни пайтда¸ ҳозирги тузум¸ унинг бош меъмори ва устуни бўлган Каримов ҳокимиятда қолар экан¸ унингиқтисодий ислоҳотлар қилиш эҳтимоли қандай?

Бугунги ҳукумат¸ ундан халқаро ташкилотлар талаб қилаëтгани учун эмас¸ балки ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш манфаатидан келиб чиқиб¸ бугун ишлаш ва даромад қилиш имкони тобора торайиб¸ бўғилиб бораëтган бозорни очиши мумкинми?

“Қурултой” иштирокчилари – “Ўзбекнефтгаз” миллий кампанияси директорининг собиқ ўринбосари¸ тадбиркор Анвар Ҳусаинов¸ Ўзбекистон Молия вазирлиги собиқ мулозими¸ молиявий таҳлилчи Сапарбой Жубаев¸ ўзбекистонлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаров¸ Ўзбекистон иқтисодига кўп миллион долларлик сармоя ëтқизган туркиялик тадбиркор Воҳид Гунеш (Гунеш Текстил ва Туркуаз савдо тармоқлари эгаси) ва аввалига Ўзбекистон¸ ҳозирда эса¸ Норвегияда тадбиркорлик билан шуғулланаëтган Алишер Обидовлар ана шу саволни муҳокама қилдилар.

Тошкентлик кузатувчилар¸ Россиядаги инқироз турткисида туғилган янги имконлар¸ қолаверса¸ геосиëсий кучлар нисбатининг ўзгариши Каримов ҳукуматини иқтисодда структуравий ўзгаришлар қилишга мажбурлаëтганини айтдилар.

Айни пайтда¸ хориждаги тадбиркор ва таҳлилчилар¸ Ислом Каримов ўзи яратган сиëсий-иқтисодий тузум исканжасида гаровда қолгани ва истаган тақдирда ҳам энди Ўзбекистонда шаклланган иқтисодий муносабатларни ўзгартира олмаслигини таъкидладилар.

“Бугун Ўзбекистонда давлатни¸ хусусан¸ иқтисодни қудратли бир гуруҳ қўлига олган ва бу гуруҳ Каримов назоратидан аллақачон чиққан”¸ деди жумладан туркиялик сармоядор Воҳид Гунеш.

“Ўзбекистонда иқтисодий эркинликлар¸ хусусан¸ тадбиркор ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиб¸ даромад келтиришни бошлаган ҳар қандай бизнесни рейдерлик йўли билан тортиб олувчи гуруҳ бу МХХ ва солиқчиларнинг ўзларидир”¸ деди Ўзбекистондаги мебель фабрикаси ва ресторанлар тармоғи бир кунда тортиб олинган тадбиркор Алишер Обидов.

Бундай фикр-мулоҳазалар ва улар хотимасида чиқарилган хулосани “Қурултой”да тингланг!

Каримов кетмай туриб ўзбек иқтисоди аҳволини яхшилиш мумкинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:37 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG