Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:12

Жиззахда ИШИДчига чиқарилган насроний Авакян устидан маҳкама якунланди


Жиззах вилояти жиноий ишлар бўйича судида миллати армани насроний Арамаис Авакян ва унинг тўрт нафар шериги устидан “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорлик ва исломий экстремиз айбловлари бўйича суд иши якунланди.

Суд жараёнини кузатган тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевичнинг Озодликка айтишича, суд ҳукми ўқилгани йўқ ва қачон ўқилиши номаълум қолмоқда.

Жиззахда балиқчи фермерлик билан шуғулланган Арамаис Авакян ва унинг ҳакорлари ер остидан 1980 йилда ўтказилган эски қувурларни кавлаб олганлик ва уларни пуллаганликда ҳам айбланаётган эди.

2 февраль кунги суд мажлисида давлат қораловчиси Шавкат Турдибоев 33 ёшли Авакянга 18 йиллик қамоқ жазоси, унинг ҳамкорлари Фурқат Жўраевга – 15 йил, Дилшод Алимов, Акмал Мамтмуродов ва Бектемир Умирзоқовларга 10 йилдан жазо берилшини сўради.

Жиззахлик фермер, асли миллати армани бўлган Арамаис Авакян ИШИДга хайрхоҳликда гумон қилиниб, 4 сентябрдан бери ҳибсда қолмоқда. Аммо яқинлари 33 яшар Авакяннинг ҳибсга олинишига унинг фермерлик фаолияти сабаб бўлганини айтишади. Яқинлари унинг тергов давомида қийноққа тутилаётганини айтишмоқда.

Ҳибсга олинган Авакяннинг турмуш ўртоғига кўра, ҳаммаси Пахтакор туманида яшайдиган Арамаис Авакяннинг балиқ ҳовузидан бошланган.

“Ҳозир қамоққа олинган Фурқат Жўраев, Акмал, Темур исмли йигитлар Арамаиснинг балиқ ҳовузида бирга ишлашган. Дилшод Алимов эса ижарага олинган Нексия автомашинасида Арамаис ва унинг бригадасидаги йигитларнинг хизматини қилиб юрган. Ҳовуз масаласида ҳоким билан чиққан низо каттайиб кетди”, дейди суҳбатдош.

Алексей Волосевич билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00
Бевосита линк

Фермер Арамаис Авакян бундан икки йил аввал Пахтакор туманида иккита ховуз очиб, у ерда балиқ хўжалиги ташкил қилади.

Тадбиркор ҳовузни тозалатириб, Чиноз туманидан майда балиқ уруғларини келтириб, балиқ етиштириш билан шуғулланган.

Икки йил ўтиб ҳовуздаги балиқлар каттайиб кўпайиб кетган пайтда ҳоким билан фермер ўртасида низо чиқади, дейди воқеани ўрганган Улуғбек Ҳайдаров.

“Икки ҳовузда тахминан 70-80 тонна балиқ етиштирилган. Фермер Арамаис Авакян балиқларни сотишни бошламоқчи бўлганида ҳоким билан низолашади. Менга айтишларича, Пахтакор тумани хокими Собир Қаршибоев катта фойда келтириши аниқ бўлган ҳовузни ўзининг яқинларидан бирига олиб бермоқчи бўлган. Ҳоким ва Арамаис ўртасидаги суҳбат жанжал билан тугаган. Билишимча, ҳоким Арамаисга “Сени турмада чиритаман!” деб бақирганини одамлар эшитган”, дейди Улуғбек Ҳайдаров.

Миллати арман бўлган Авакяннинг насроний бўлишига қарамасдан ИШИДга алоқадорликда айбланаётгани Арманистон ҳукуматини ҳам четда қолдирмади.

Арманистон Миллий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси раиси Элинар Варданян ҳафта бошида Ўзбекистон парламентининг ҳуқуқий масалалар билан шуғулланувчи комиссияси раисига жиззахлик фермер Арамис Авакяннинг тақдири юзасидан ташвиш билдириб, мурожаат қилгани тўғрисида Озодлик радиоси арман хизмати хабар қилди.

Ундан аввал эса Арманитон Омбудсмени ҳам ўзбекистонлик ҳамкасбига Авакяннинг тақдири борасида ташвиш билдириб, хат йўллаган эди.

XS
SM
MD
LG