Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:28

Сербияда журналистни ҳақорат қилган мудофаа вазири лавозимидан олинди


Сербия парламенти шанба куни мамлакат мудофаа вазири Братислав Гашични лавозимидан олиш ҳақида қарор чиқарди.

Парламентнинг бунда қарор чиқаришига Гашичнинг “B92” cерб телеканали журналисти номига айтган ҳақоратли гаплари сабаб бўлди.

Декабрь ойида Белградда ўтказилган матбуот анжуманида Братислав Гашичнинг “тўнқайиб савол берадиган журналист аёлларни қанчалар яхши кўраман”, дея “B92” мухбирига қарата айтган киноя гаплари катта жанжалга сабаб бўлганди.

Операторлар ишига ҳалал бермаслик учун журналист ўшанда вазирга эгилиб савол берганди.

Вазирнинг ҳақоратомуз гаплари оратидан журналистнинг ҳамкасблари Белградда норозилик акциялари ўтказишди.

Норозиликлар ортидан Гашич журналистдан кечирим ҳам сўради.

Эндиликда лавозимидан айрилган Братислав Гашич ўрнига бош вазир 15 кун ичида янги мудофаа вазирини тайинлаши керак.

XS
SM
MD
LG