Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:46

Маҳкамага тортилган "Замондош" нашри туҳмат ҳақидаги даъволарни рад этди


Анвар Каримов "Замондош" порталининг бош муҳаррири
Анвар Каримов "Замондош" порталининг бош муҳаррири

Ўзбекистонлик таниқли журналист Галима Бухарбоева томонидан тухматда айбланиб Голландия судига берилган "Замондош" нашри Бухорбоева даъволарини рад этди.

Uznews.net сайтига раҳбарлик қилган Галима Бухарбоева, "Замондош" ни муттасил туҳмат материаллар эълон қилиб келганликда айблаб, раддия берилишини ва моддий товон тўланишини талаб қилмоқда.

"Замондош" нинг бош муҳаррири ва эгаси Анвар Каримовнинг айтишича, гарчанд Бухарбоева "Замондош"ни маҳкамага тортгани ҳақида эълон қилган эсада, ҳозирча шахсан ўзига нисбатан ва "Замондош" порталига нисбатан ҳеч қандай даъво бўлгани йўқ.

"Бизнинг тушунишимизча, Ризо Обидовни судга берган Галима Бухарбоева уни "Замондош сайтининг эгаси деб билади. Лекин унақа эмас", дейди Анвар Каримов.

Унга кўра, эътирозга сабаб бўлаётган мақолаларни Ризо Обидов ёзмаган ва бу мақолалар бошқа жойлардан олиб қўйилган ёки уларнинг бошқа авторлари бор.

Бухарбоеванинг иддао қилишича, Ризо Обид ўзининг zamondosh.com сайтида ёритган материалларида:

“Галима Бухарбоева Ўзбекистон президенти қизи Гулнора Каримовадан унинг ўғли Ислом Каримов ёки Каримовлар билан боғлиқ бошқа кишилар орқали пора ёки ҳақ олган;

uznews.net сайти раҳбари ўлароқ на журналистик, на муҳаррирлик эркинлигига эга бўлган, балки сайт донори – Швеция халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги қўйган шартлар доирасида ишлаган;

донор ажратган маблағларни ўзининг ғаразли мақсадларида ўзлаштирган” каби гапларни ёзганки, булар даъвогар фикрича туҳмат ва бўҳтондир.

Анвар Каримовнинг иддао қилишича, ҳар гал Галима Бухарбоева ҳақида таҳририятга мақола келганида улар изоҳ талаб қилиб мақолани унинг ўзига юборган, бироқ ундан ё сукут ё ҳақорат жавоби олинган.

"Опровержение бўлмаган, биз имконият берганмиз, опровержение беришга" дейди "Замондош" бош муҳаррири.

Бухарбаевага кўра, "Замондош" сайти билан можарони судгача ҳал қилишга бўлган уринишлар самара бермаган.

Айни пайтда Анвар Каримов "Замондош" бу можарони тинч йўл билан ҳал этмоқчилигини айтиб, акс ҳолда контрҳужумга ўтишга тайёрлигига ишора қилди.

"Германия ва Швеция ҳукуматида бу шахсларнинг молиявий томондан топган даромадларини очиқлашини талаб қиламиз. Улар бошқа инсонларга қарши, бизга қарши ёзган иғволарига нисбатан даъволар киритишга ҳаракат қиламиз. Информацион уруш давом этаверса, жуда кўп ҳужжатлар очиқланиб кетиши мумкин ва бу уларга нисбатан жуда негатив тарзда бўладиган нарсалар" - дейди Анвар Каримов.

Унга кўра, Голландияда бу каби маҳкама жараёнлари 5 - 10 йил давом этиши мумкин.

Қуйида Анвар Каримов билан бўлган суҳбатни тўлиқ эшитинг.

Анвар Каримов: Иғволарга нисбатан даъволар киритишга ҳаракат қиламиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:17 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG