Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:56

Медведев: Россия ва ЕИ ўртасида савдо айланмаси икки баравар камайди


Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо айланмаси ЕИ санкциялари ҳамда нефть нархларининг тушиши сабаб икки баравар камайди.

Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Мюнхенда ўтаётган халқаро хавфсизлик анжуманида таъкидлади.

- Бир йил аввал ЕИ ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 450 миллиард еврони ташкил этган бўлса ҳозир бу рақам 235 миллиард евро атрофидадир, - деди Медведев.

Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтаётган халқаро хавфсизлик анжуманида Медведев, шунингдек, НАТО ва Россия ўртасида юзага келган ҳозирги холатни янги совуқ урушининг бошланиши, деб таърифлади.

– НАТОнинг Россияга нисбатан сиёсий мавқеи бизнингча нодўстона ва ёпиқ бўлиб қолмоқда. Қўполроқ қилиб айтганда янги совуқ уруши ёқасига келиб қолдик, - деди Медведев.

Россия бош вазири ўз чиқишида евроатлантика хавфсизлиги ва глобал миқёсда барқарорликни таминлаш учун Москва ва ғарб ўртасида мунтазам мулоқот муҳимлигини таъкидлади.

Ҳафта бошида АҚШ Сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмита йиғинида сўз олган АҚШ Миллий разведкаси бошлиғи Жэймс Клэппер Россияни янги совуқ урушини бошлаётганликда айблаганди.

Россия ва НАТО орасидаги муносабатлар 2014 йилда Россия Қримни аннексия қилиши ва Украина шарқида қуролли низони келтириб чиқариши ортидан кескинлашди.

XS
SM
MD
LG