Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:53

Украина президенти Путинни агрессияда айблади


Украина президенти Петро Порошенко Мюнхенда ўтаётган халқаро анжуманда Россия президенти Владимир Путинни агрессияда айблади.

– Жаноб Путин, Украинада фуқаролар уруши бўлаётгани йўқ, бу сизнинг агрессиянгиздир, сизни аскарларингиз менинг мамлакатимга бостириб киришди, - деди Порошенко.

Украина раҳбари ўз чиқишида, шунингдек, Донбасдаги низони бартараф этиш борасида Москвани Минскда эришилган битимга тўлалигича амал қилишга чақирди.

Порошенконинг таъкидича, бу ерда гап нафақат Украина хавфсизилиги, балки бутун Европа ва дунё хавфсизлиги ҳақида боряпти.

Бу йил Мюнхендаги халқаро хавфсизлик анжуманида Россия президенти Владимир Путин иштирок этмаяпти.

Мюнхенда Россияни тамсил этаётган Россия бош вазири Дмитрий Медведев Киевни Минск келишими доирасида олган мажбуриятларини бажаришни истамаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG