Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

Саудия Арабистони ИДга қарши зарбалар бериш учун ҳарбий учоқларини Туркияга жойлаштирмоқда


Саудия Арабистони ўз ҳарбий учоқларини Туркия ҳаво базасига жойлаштириш ва у ердан “Исломий давлат” экстремист гуруҳи мавқеларига зарбалар бериш ниятида.

Туркияда чиқадиган “Yeni Safak” рўзномаси Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг айтганларига асосланиб бу ҳақда шанба куни хабар берди.

Жаноб Човушўғли, Туркия ва Саудия Арабистони ҳарбийлари биргаликда “Исломий давлат”га қарши қуруқлик амалиётларида қатнашишга ҳам ҳозир эканини таъкидлаган.

Аммо, Туркия ташқи ишлар вазири тафсилотларга тўхталмаган.

Туркиянинг Инжирлик ҳаво базасидан АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари Суриядаги ҳаво амалиётларини амалга оширишда фойдаланиб келади.

Лекин, АҚШ президенти Барак Обама ўз мамлакати аскарларини Сурияга қуруқлик амалиётларига жалб этиш нияти йўқлигини айтган.

Туркия ҳам Саудия Арабистони ҳам Суриядаги Башар Ассад режимига қарши курашаётган исёнчи гуруҳларни дастаклаб келади.

Сўнгги ойларда Сурия ҳукумати кучлари Россия ҳарбий авиацияси дастаги билан шу гуруҳларни сиқувга олган эди.

Ўз навбатида Россия Суриядаги ҳар қандай қуруқлик амалиёти таҳликали оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG