Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:19

Туркия курд жангариларини ўққа тутди


Туркия кучлари Аҳмад Довудўғли
Туркия кучлари Аҳмад Довудўғли

Туркия кучлари 13 февраль куни Сурия шимолидаги курд жангариларини ўққа тутди. Бош вазир Аҳмад Довудўғли курдлардан яқинда ишғол этган ҳудудларни тарк этишни талаб қилди.

TRT Haber давлат агентлиги жонли эфирга узатган мурожаатда бош вазир Туркия Сурия шимолидаги асосий курд жангари гуруҳи ҳисобланган Демократик бирлик партиясининг (PYD) ҳарбий қаноти бўлмиш YPG жангариларининг “ҳар бир қадамига жавоб қайтаришини” айтди.

“YPG Азаз ва унинг атрофидаги ҳудудни тарк этади ва унга бошқа яқинлашмайди”, деди Довудўғли. Бош вазир Суриянинг Алеппо вилоятида жойлашган шаҳарни назарда тутиб гапирди. Ўша куни эрталаб айнан шу шаҳар яқинида Туркия ҳаво ҳужумларини амалга оширгани хабар қилинган эди.

Довудўғли ҳужумлар тафсилотларига тўхталмади. Ҳукуматга тегишли Anatolia агентлигига кўра, бош вазир ҳужумлар жавоб ўлароқ амалга оширилганини айтган.

Агентлик Довудўғли Эрзинжан шаҳрига қилган ташрифи давомида “Жанг қоидаларига биноан, Азаз ва унинг атрофида бизга таҳдид солган кучларга жавоб қайтардик”, деганини хабар қилди.

Anatolia яна исми ошкор қилинмаган турк ҳарбийси ҳужумлар уруш қоидаларига зид эмаслигини айтганини билдирди. Манба Туркия армияси Сурия президенти Башар Ассад кучлари Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги чегара қўшинларини ўққа тутгани учун жавоб қайтарганини қўшимча қилган.

Ҳужумлар ортидан АҚШ ҳам Анқарани, ҳам Суриядаги курдларни зўравонликни тўхтатишга, унинг ўрнига “умумий хавф” бўлган “Исломий давлат” жангарилари билан курашишга эътибор қаратишга чақирди. “Исломий давлат” жангарилари Сурияда йирик ҳудудларни эгаллаб олган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби Вашингтон “Туркия тарафдан артиллерия ўқлари отилганини кўрсатувчи хабарлар келаётганини, Туркияни бундай ҳужумларни тўхтатишга чақиришини” баён қилди.

Кирби америкаликлар “суриялик курдларни ҳамда YPG билан алоқадор бошқа кучларни чалкаш вазиятдан фойдаланиб, янги ҳудудларни эгаллаб олмасликка чақиришини” қўшимча қилди.

“Биз Алеппо шимолидаги вазиятдан хавотирдамиз ва барча тарафлардаги тангликни бартараф этиш учун курашяпмиз”, деди Кирби.

Туркия PYD ҳамда унга қарашли YPG жангариларини Курдистон ишчилар партиясининг (PKK) таркиби қисми, деб кўради. PKK узоқ йиллардан бери Туркия ҳукуматига қарши курашиб келади.

Туркия кучлари YPG бошқарувидаги ҳудудларни бундан аввал бир неча марта ўққа тутган.

НАТО аъзоси бўлган Туркия Ассаднинг ашаддий танқидчиларидан биридир. Россия Ассад армиясини сентябрь ойидан бери ҳаво амалиётлари ёрдамида дастаклаб келади.

Reuters ҳамда AFP агентликларига кўра, очиқланмаган курд манбалари Туркия Ҳалаб яқинидаги Менағ ҳаво базасини ўққа тутганини айтган. Бу база яқинда курд жангарилари қўлига ўтган эди.

Reuters агентлигига кўра, исми ошкор қилинмаган Туркия расмийси Азаз шаҳри яқинидаги курд жангарилари ўққа тутилганини айтган. Азаз шаҳри Менағ ҳаво базасига яқин жойлашган.

“Туркия ҳарбий кучлари Азаз ҳудудидаги PYD позицияларига замбаракдан ўқ отган”, деган манба.

Азаз шаҳрида фаолият кўрсатувчи фаол Амир Ҳассан 13 февраль куни The Associated Press агентлиги билан суҳбатда Туркия кучлари ҳаво базасини ўққа тутганини тасдиқлади.

Довудўғли Менағ базаси бўшатилишини талаб қилди. Бош вазир АҚШ вице-президенти Жо Байден билан суҳбатлашиб, PYD PKKнинг бир бўлими эканлигини ҳамда бу гуруҳ Туркия хавфсизлигига таҳдид солишини айтганини билдирди.

Довудўғлининг бу шарҳлари Туркия АҚШ PYDни дастаклаётганидан ғазабланаётганини кўрсатади.

XS
SM
MD
LG