Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:26

Анқарадаги портлашга масъулиятни Суриядаги ПККга алоқадор гуруҳ зиммасига олди


Анқарадаги 28 одам ўлимига сабаб бўлган 17 февраль кунги портлашларга Суриядаги "Курдистон Ишчи партияси - ПКК"га алоқадор исёнчи гуруҳларлар масъулиятни зиммасига олди.

"Курдистон Озодлиги Қирғийлари" деб аталувчи гуруҳ бу портлашлар Туркия президенти Режап Таййиб Эрдўғоннинг сиёсатига жавоб экани ҳақда ўз саҳифасида баён қилган.

Гуруҳ жанггарилари айни пайтда Туркияда янги ҳужумларни амалга ошириш билан пўписа қилмоқда.

Чоршанба куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида портловчи модда тўлдирилган автомобиль портлаган эди.

Йирик портлашда 28 киши қурбон бўлган, олтмишдан ортиқроғи эса, яраланганди.

XS
SM
MD
LG