Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:25

Қодиров Путин расми туширилган майка учун жазоланган футболчига иш таклиф этди


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Туркияда ўтказилган мусобоқада Путинни дастакловчи футболкани кийгани учун жазоланган россиялик футбол ўйинчисига иш таклиф этди.

Қодиров 21 февраль куни Instagram орқали “Чеченистоннинг “Терек” футбол клуби Дмитрий Тарасовни сотиб олишга тайёр”, дея баёнот берди.

Рамзан Қодиров “Терек”нинг фахрий президенти ҳисобланади.

Ўтган ҳафта Истанбулда Туркиянинг “Фенербахче” ва Россиянинг “Локомотив” футбол жамоалари ўйинидан кейин Дмитрий Тарасов Путиннинг ҳарбийча кийимдаги сурати туширилган ва остига “энг мулойим президент” деган ёзув ёзилган футболкада майдонда кўриниш бергани учун танқидларига қолган эди.

Дмитрий Тарасов аъзоси бўлган “Локомотив” жамоаси ўйинда "Фенербахче" жамоасига 2 -0 ҳисобида мағлуб ҳам бўлганди.

Тарасов Путин сурати туширилган футболкани намойиш қилгани учун 300 минг евролик жаримага тортилди ва ўйинлардан узоқ муддатга дисквалификация қилинди.

УЕФА қоидаларига кўра, ўйинлар давомида ҳар қандай сиёсий баёнотлар тақиқланади.

Рамзан Қодиров ўз баёнотида футболчига белгиланган жаримани қоплашга тайёрлигини ҳам айтган.

XS
SM
MD
LG