Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:36

Андижонда ҳаққини талаб қилган аёлни маҳалласидан ҳайдашмоқчи


Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Тешиктош қишлоғининг Узункўча маҳалласида яшовчи 32 яшар Умида Мўминовага маҳалладан ҳайдаш билан таҳдид қилинмоқда. Умиданинг Озодликка айтишича, бу таҳдидлар оиласига тегишли ер майдонининг маҳалла йиғини томонидан тортиб олинишига қаршилик кўрсатгани ортидан бошланган.

Умида Мўминованинг OzodMikrofonга айтишича, икки йилдан бери Узункўча маҳалла йиғини фаоллари оиласига тегишли ер майдонини ўзлаштириб олишга уринмоқда.

Умида оила мулкини асраб қолиш учун курашни давом эттираётгани боис маҳалла йиғини фаоллари участка нозирлари билан биргаликда ўзига босим қилаётганини айтади:

- Тешиктошни участкавойи бор. Майор акамиз. Ўша "Сени устингдан ариза бор. Ҳамма қўшниларинг дод деяпти сенинг устингдан. Давай кўчиб кетасанми, йўқми. Ҳамма қўшниларинг қўл қўйган" деди. Бу гапни участкавой ҳам айтди. Маҳалла комитети ҳам айтди. Кейин мен қўшнилардан сўрадим. "Илтимос айтинглар, мен сизлар билан уришмадимку. Менга қарши шунақа нарса қилдингларми", десам. Айримларига алдаб қўл қўйдирган экан. Айримларига айтмасдан ўзлари қўл қўйиб олишган экан, -дейди Озодликка 25 февраль куни қўнғироқ қилган Умида Мўминова.

Умида билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Умида Мўминова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00
Бевосита линк

Эслатма: “Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG