Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:25

Истанбулда юз берган портлаш қурбонлари сони ортиб бормоқда


Портлаш юз берган жойни полиция ўраб олди
Портлаш юз берган жойни полиция ўраб олди

19 март, шанба куни Истанбулда худкуш ҳужумчи амалга оширган портлашда, сўнгги расмий маълумотга кўра, беш киши ҳалок бўлди ва камида 20 киши жароҳат олди.

Ўлганлар орасида худкуш ҳужумчи ҳам бор.

Истанбул ҳокими Васип Шахиннинг айтишича, шаҳарда бошқа ҳужумлар юз бергани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Туркиянинг Dogan агентлиги хабарига кўра, жароҳат олганлар орасида уч нафар Исроил фуқароси ҳам бор.

Портлаш Истанбул маркази - Тақсим майдони Истиқлол кўчасида юз берган.

Ушбу кўчада кўплаб сайдо марказлари, қаҳвахона ва ресторанлар жойлашган.

Ҳодиса жойига "Тез ёрдам" машиналари етиб келган.

Полиция портлаш юз берган жойни ўраб олган.

13 март куни Туркия пойтахти Анқарада юз берган портлашда 37 одам ҳалок бўлганди.

Портлаш учун масъулиятни курд жангари гуруҳи ўз зиммасига олганди.

XS
SM
MD
LG