Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:25

Истанбул марказида интиҳорий ҳужум: 5 киши ўлди, 36 киши яраланди


Портлаш саҳни зудлик билан полиция томонидан ўраб олинди
Портлаш саҳни зудлик билан полиция томонидан ўраб олинди

19 март, шанба куни Истанбулда худкуш ҳужумчи амалга оширган портлашда, сўнгги расмий маълумотга кўра, беш киши ҳалок бўлди ва камида 36 киши жароҳат олди.

Ўлганлар орасида худкуш ҳужумчи ҳам бор.

Туркия Соғликни сақлаш вазири Меҳмет Муаззин ўғли, жароҳат олганлардан еттитасининг аҳволи оғир эканини айтди.

Улардан 12 нафари хорижий фуқаролар экани хабар қилинади.

Туркиянинг Dogan агентлиги хабарига кўра, жароҳат олганлар орасида уч нафар Исроил фуқароси ҳам бор.

Истанбул ҳокими Васип Шахиннинг айтишича, шаҳарда бошқа ҳужумлар юз бергани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Портлаш Истанбул маркази - Тақсим майдони Истиқлол кўчасида юз берган.

Ушбу кўчада кўплаб савдо марказлари, қаҳвахона ва ресторанлар жойлашган.

Сайёҳлар орасида машҳур бу жой хафта охирларида жуда гавжум бўлади.

Ҳодиса жойига "тез ёрдам" машиналари етиб келган.

Полиция портлаш юз берган жойни ўраб олган.

13 март куни Туркия пойтахти Анқарада юз берган портлашда 37 одам ҳалок бўлганди.

Портлаш учун масъулиятни курд жангари гуруҳи ўз зиммасига олганди.

Февраль ойида Анқарадаги ҳарбий конвойга қарши ташкил қилинган портлашда 28 одам ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланганди.

Ўтган йили эса Анқарада курд фаолларининг тинч намойишида икки худкушлик ҳужуми содир этилган, оқибатда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG