Линклар

Суриянинг Роққа шаҳридаги ҳаво ҳужумларида яна ўнлаб одам ўлди


"Исломий давлат"га қарши Суриянинг Роққа шаҳрида уюштирилган ҳаво ҳужумларида ўнлаб одам ўлгани айтилмоқда.

Британиядаги суриялик инсон ҳуқуқлари фаоллари берган маълумотга кўра, ҳужумларда камида 39 одам ўлган. "Роққадагилар сассиз-садосиз ўлдирилмоқда" номли фаоллар гуруҳи эса ўлганлар сони 40 дан ортиқ демоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари бу ҳужумлар Асад армияси томонидан уюштирилдими ёки Россия томонидан - ҳозирча номаълумлигини қайд этмоқда.

Сурияда ўзаро ҳужумларни тўхтатиш бўйича келишув 3 ҳафта муқаддам ишга тушган. Аммо, жанг ҳаракатлари ҳануз давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG