Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:22

Сирдарё вилояти Ховос темир йўл станциясида иккита юк поезди тўқнашди


Тўқнашув натижасида юк вагонлари ва темир йўл изига зарар етган
Тўқнашув натижасида юк вагонлари ва темир йўл изига зарар етган

Сирдарё вилояти Ховос шаҳарчасидаги темир йўл станциясида 20 март куни эрта тонгда оғир юкли поезд автомобил ташийдиган составга бориб урилди. Озодлик мобил мухбирларидан олинган маълумотга кўра, тўқнашувга 3003-рақамли поезд машинисти ухлаб қолиб, семафорнинг тақиқловчи кўрсаткичларини кўрмай қолгани сабаб бўлган. Натижада машинистнинг ўзи тан жароҳати олиб, касалхонага олиб кетилган. Бошқа талафотлар бўлмаган, лекин поезд ва темир йўлга зарар етган.


Сирдарё вилоятининг Ховос шаҳридаги Озодликнинг мобил мухбири юборган маълумотга кўра, тўқнашув 20 март куни тонгги соат 5:20лар атрофида рўй берган.

Мухбиримиз хабарга илова қилган расмлардан тўқнашув кучи қаттиқ бўлганини кўриш мумкин.
Мухбиримиз хабарга илова қилган расмлардан тўқнашув кучи қаттиқ бўлганини кўриш мумкин.

“Якшанба куни, эрталабки соат 5:20да Ховос станциясида №3003-рақамли оғир юкли поезд соатига 70 километр тезликда семафорнинг тақиқловчи кўрсаткичларига эътибор бермасдан олдида бўш турган автомобилларни ташувчи составга бориб урилган. Айтишларича, машинист ухлаб қолган. Воқеа жойига етиб келган хавфсизлик ходимлари ҳамманинг телефонларини йиғиштириб олди, лекин кимдир тўқнашув рўй берганини расмга туширишга улгурган”, дея маълум қилди Озодликнинг мобил мухбири.

Мухбиримиз хабарга илова қилган расмлардан тўқнашув кучи қаттиқ бўлганини кўриш мумкин.

Сирдарё вилояти куч ишлатар идораларидаги Озодлик манбалари ҳалокат рўй бергани тўғрисидаги хабарни тасдиқлашди.

Мухбиримиз хабарга илова қилган расмлардан тўқнашув кучи қаттиқ бўлганини кўриш мумкин.
Мухбиримиз хабарга илова қилган расмлардан тўқнашув кучи қаттиқ бўлганини кўриш мумкин.

Вилоят Ички ишлар бошқармасидаги манбанинг айтишича, ҳодисада қурбонлар бўлмаган, фақат ҳалокат сабабчиси деб кўрилаётган машинистнинг ўзи тан жароҳати олган.

“Машинистнинг ўзи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Жароҳатлари жиддий эмас. Ҳозир аҳволи қониқарли. Лекин вагонларга жиддий зарар етди. Унинг зарари қанча бўлганини “Ўзбекистан темир йўллари” чиқаради”, деди Озодлик манбаси.

Ховос тумани ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбамизга кўра, ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Бу ишни тергов қилиш транспорт прокуратураси ваколатида бўлади. Ҳозирча, менинг билишимча, жиноят иши очилгани йўқ. Лекин жиноят иши очилиши аниқ. Ҳозирда машинистлар билан дастлабки суриштирув ўтказиляпти. Ҳодисага нима сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги версиялари кўриб чиқилиб, иш очилади. Кейин ишни транспорт прокуратурасига ўтказишади”, деди Ховос тумани ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбаси.

Мухбиримиз хабарга илова қилган расмлардан тўқнашув кучи қаттиқ бўлганини кўриш мумкин.
Мухбиримиз хабарга илова қилган расмлардан тўқнашув кучи қаттиқ бўлганини кўриш мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат ширкати вакиллари Ховос темир йўл станциясида рўй берган ҳодиса юзасидан Озодликка изоҳ беришдан бош тортишди.

Ўзбекистонда темир йўл транспорти иштирокидаги ҳодисалар камдан-кам бўлса-да рўй бериб туради.

2014 йилнинг мартида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида юк поезди темир йўлни кесиб ўтаётган енгил машинани уриб юбориши оқибатида беш киши ҳалок бўлган эди.

2013 йил ноябрида эса Самарқанд вилояти Пахтачи туманида саккиз кишини ортиб олган “Москвич” автомашинаси поезд тагида қолиши оқибатида 5 одам нобуд бўлган эди.

2013 йилнинг октябрида эса Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Тожикистонга қарашли Душанбе-Конибодом йўналишидаги поезд темир йўл изидан чиқиб кетиши оқибатида 65 йўловчи жароҳатланган эди. Мазкур ҳалокат учун Ўзбекистон томони масъулиятни ўз зиммасига олиб, етказилган зарарни қоплашини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG