Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:19

Бельгия мотамда


Брюсселда амалга оширилган портлашларнинг 34 қурбон ҳурматига эълон қилинган 3 кунлик мотам бошланар экан,полиция видеокузатув камераларига тасвири тушиб қолган гумон қилинувчиларни изламоқда.

Бельгия пойтахти Брюссель аэропортида 2 марта ҳамда метросида 1 марта амалга оширилган портлашлар қурбонлари сони 34 кишига етди, 200 одам яраланди.

Чоршанбага ўтар кечаси шаҳарнинг тарихий марказида йиғилиб, нобуд бўлганлар хотирасига шам ёқди, гул қўйди, ярим тунда бир дақиқалик сукут эълон қилинди.

Бельгия ҳукумати террорчиликлар ортидан мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтирди. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан Брюсселга қўшимча равишда 225 ҳарбий жалб қилинди. Хавфсизлик кучлари Брюссель аэропортидаги портлашларга алоқадолрликда гумонланган уч шахснинг фотосуратини эълон қилди.

Бельгия хавфсизлик кучлари Брюсселнинг Схарбек мавзесида ўткизган рейдлар давомида портловчи моддалар ва “Исломий давлат” гуруҳининг байроғини топгани хабар қилинмоқда.

22 март куни Брюсселдаги портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG