Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:59

Тошкент милицияси вилоятдан келган устани бир кунда 14 марта текширди


Жиззахлик машина устаси Дилшод Наврўз байрами арафасида автомобил эҳтиёт қисмлари сотиб олиш учун Тошкентга борганида¸ бир куннинг ичида 14 марта тўхтатиб сўроқ қилгани, кунни милиция бўлимларида ўтказиб, Жиззахга қуруқ қўл билан қайтиб келганини айтади.

Россияда узоқ йил ишлаб яқинда ватанига қайтиб келган Дилшод муҳожирларга нисбатан ëмон муносабати билан донг таратган Москва милицияси Тошкентдаги ҳамкасблари олдида ип эша олмаслигини айтади:

- Москвада ҳам милиция ўзбекларни бунчалик тўхтатиб текширмайди. Паркент бозорига борсам милиция ходимлари ушлаб бўлимига олиб кириб, “Қаердан келдинг, нимага келдинг, паспортингни бер”, деб сўроқ қилди. Ушлаб ўтирди, кейин ярим соатдан кейин қўйиб юборди. Максим Горький метросига тушсам яна тўхтатди. Кун давомида 14 марта тўхтатди. Ҳар бир тўхтатгани ярим соат вақтимни олди. Охири милиция ходими “Эркакмисан, 20та (20 минг сўм)ни ташла, кетавер” деди. Пулни бериб кетдим. Тошкентга ўн иккита запчасть оламан деб борган бўлсам¸ битта нарсани олишга улгурдим ва Жиззахга қайтдим, - дейди Дилшод.

Ўз мамлакати пойтахтида ўзбек милиционерлари томонидан тинимсиз таъқиб нишонига айлнаган Дилшодбек билан суҳбатни тингланг:

Жиззахлик уста Дилшод билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG