Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:57

Миср учоғини гаровга олган шахснинг ҳудкушлик камари сохта бўлиб чиқди


Қибрис расмийларига кўра, Миср учоғини гаровга олган шахсдаги ҳудкушлик камари сохта бўлган.

"Қибрис маҳсус хизматлари учоқни гаровга олган шахснинг портлатгич камари сохта эканини аниқлади", - деб билдирди Қибрис фуқаролик авацияси вазирлиги.

29 март куни эрталаб бортида 81 йўловчи билан Искандария шаҳри аэропортидан Қоҳирага парвоз қилаётган учоқни номаълум шахс гаровга олиб, Қибриснинг Ларнаки аэропортига қўндирган эди.

Гаровга олинган учоқ бортидан дастлаб аксар йўловчилар қутқарилди.

Учоқда қолган 3 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзосини қутқариш ва гаровга олган шахсни қўлга олиш пайти ҳеч кимга зиён етмаган.

Қибрис президенти учоқнинг гаровга олдиниши терроризм билан боғлиқ эмас, дея баёнот берди.

XS
SM
MD
LG