Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:36

Обама ядровий терроризм хавфидан огоҳлантирди


АҚШ президенти Барак Обама дунё етакчиларини ядровий ва кимёвий, ифлос қуролларнинг “Исломий давлат” каби экстремист гуруҳлар қўлига тушиб қолиши олдини олиш учун зарурий хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.

Жаноб Обама бу ҳақда 1 апрель куни Вашингтонда Ядровий хавфсизлик саммитида таъкидлади.

– Агар ядровий қуроллар бу каллаварамларни қўлига тушгудек бўлса, шубҳа йўқки улар ундан фойдаланиб имкони бор сонда одам ўлдиришади, -деди Барак Обама.

Айни саммитда элликдан ортиқ давлат раҳбарлари қатнашди.

Бироқ улар орасида Россия президенти Владимир Путин йўқ эди.

Буни ғарбликлар Украина шарқидаги қуролли тўқнашув ва Қримнинг аннексия қилиниши туфайли НАТО ва Москва ўртасидаги алоқалар совуб кетгани билан боғламоқдалар.

XS
SM
MD
LG