Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:52

330 минг россиялик Green Card лотереясига ҳужжат топширган


Россиядаги АҚШ элчихонаси мулозимига кўра, 330 мингдан зиёд Россия фуқароси бу йил АҚШда ишлаб¸ пул топиш имконини берувчи Green Card лотереясига ҳужжат топширган.

Бу ўтган йилдагидан 24 фоизга, ўн йил олдингига қараганда эса қарийб икки бараварга кўпдир.

Ҳар йили АҚШ Россияга 4 минг карта ажратади.

Москвадаги Левада ижтимоий сўров маркази россияликларнинг 71 фоизи АҚШга нисбатан салибий муносабатда экани борасидаги ҳисоботини эълон қилганди.

Шундай бўлса-да, АҚШга кўчиб ўтишни хоҳлаётган россияликлар сони йил сайин ортмоқда.

Аввалроқ, New World Wealth ташкилоти ўтган йилни ўзида икки мингдан ортиқ россиялик миллионер ватанини тарк этгани ҳақда хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG