Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

Озарбайжон Тоғли Қорабоғда яна бир аскари ҳалок бўлганини билдирди


Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сўнгги икки кун ичида Тоғли Қорабоғда 16 ҳарбийси ҳалок бўлганини билдирди.

Вазирликка кўра, 5 апрелга ўтар кечаси ўтказилган ҳарбий амалиётлар пайти 70дан ортиқ арман ҳарбийси ўлдирилган, 20дан зиёд ҳарбий техникаси яксон этилган.

Ўз навбатида Арманистон томони Тоғли Қорабоғда қуролли можаро бошланган 2 апрелдан буён 20 аскари нобуд бўлгани, 70 нафари яраланганини билдирди.

Арманистон Мудофаа вазирлигига кўра, амалиётлар пайти Озарбайжоннинг иккита вертолёти, 20та танки ва 6та учувчисиз бошқариладиган учоқлари яксон этилган.

Арманистон ва Озарбайжон ҳозирда бир-бирларини оташкесимни бузганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG