Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:45

Тоғли Қорабоғда сўнгги уч кун ичида ўнлаб одам нобуд бўлди


Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сўнгги икки кун ичида Тоғли Қорабоғда 16 ҳарбийси ҳалок бўлганини билдирди. Вазирликка кўра, 5 апрелга ўтар кечаси ўтказилган ҳарбий амалиётлар пайти 70дан ортиқ арман ҳарбийси ўлдирилган, 20дан зиёд ҳарбий техникаси яксон этилган. Ўз навбатида Арманистон томони Тоғли Қорабоғда қуролли можаро бошланган 2 апрелдан буён 20 аскари нобуд бўлгани, 70 нафари яраланганини айтмоқда. Арманистон Мудофаа вазирлигига кўра, Тоғли Қорабоғда Озарбайжоннинг иккита вертолёти, 20та танки ва 6та дрон учоғи яксон этилган.

Арманистон ва Озарбайжон ҳозирда бир-бирларини оташкесим шартларини бузганликда айбламоқда.

Расмий Ереван Тоғли Қорабоғдаги 2 апрель кунги тўқнашувлар 1994 йилда томонлар ўртасида сулҳ битимига эрилишлганидан буёнги энг қақшатгич тўқнашувлар эканини билдирган ва АҚШ, Россия ва Франция каби давлатларни вазиятга аралашишга чақирган эди.

Тоғли-Қорабоғ айни пайтда Бакудан мустақилликни сақлаб қолган бўлсада, халқаро миқёсда тан олинмаган.

Тоғли-Қорабоғ айни пайтда Бакудан мустақилликни сақлаб қолган бўлсада, халқаро миқёсда тан олинмаган.

Арманлар кўпчиликни ташкил қилган Қорабоғ можароси 1988 йил феврал ойида кучайиб, Озарбайжон таркибидан чиқишни талаб қилиб келади.

1991 йилда Мустақил Тоғли Қорабоғ республикаси тузилгани эълон қилинди ва шундан кейин бошланиб кетган қонли воқеалар 1994 йилгача давом этди.

Ҳозирда Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжоннинг етти тумани Қорабоғ арманлари назоратида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG